Польша Ўзбекистонда йирик пахта мажмуасини барпо этади

© MIKE CLARKE / AFPПахтани қайта ишлаш заводи
Пахтани қайта ишлаш заводи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Польшалик тўқимачилар Ўзбекистон республкасидан тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш ниятида

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Польшанинг Polcotton компанияси Ўзбекистонда пахта толасини қайта ишловчи йирик мажмуани барпо этади, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА Европа қўмитасининг пахта ва тўқимачилик саноати вице-президенти Алоис Шонбергернинг сўзларига таянган ҳолда.

Мажмуани барпо этиш учун Polcotton 60 миллион долларни йўналтиришни режалаштирган.

Кольцепрядильная машина немецкой фирмы Saurer Schlafhorst - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ингичка толали пахта учун махсус завод қурилади
Шонбергернинг қайд этишича, польшалик тўқимачилар Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини кўпайтириш ниятида.

"Польшанинг Zauber Eco-tex, Wamatex, Konimpex, Farotex, Karinтex, Szwalnia сингари ва бошқа етакчи компаниялари Ўзбекистондан бўладиган импорт ҳажмини бир неча баробарга кўпайтиришга тайёрдирлар. Буни шу билан изоҳлаш мумкин-ки, сизнинг мамлакатингиздаги корхоналар дунё бозорида талабгир бўлган ўта юқори сифатли пахта толалари, мато, полотно, тайёр трикотаж ва ипак маҳсулотларини ишлаб чиқарадилар. Бу маҳсулотлар сифат жиҳатдан дунёга машҳур ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларидан қолишмайди. Шу билан бирга, дизайн, жаҳон бозорида ўз брендини яратиш ҳамда товарларнинг янгича турларини ўзлаштиришга эътибор қаратилади", — деб айтган Шонбергер Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси вакиллари билан бўлган суҳбати давомида.

Шонбергер учрашув давомида европалик харидорларни Ўзбекистоннинг миллий пахтаси, ипаги ва жун ипдан тайёрланадиган тўқимачилик маҳсулотлари жалб қилаётганини таъкидлаб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0