Санкт-Петербургдан Наманганга тўғридан-тўғри мунтазам рейслар қўйилади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишРазводка моста Петра Великого в Санкт-Петербурге
Разводка моста Петра Великого в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Парвозлар ҳафтада бир марта чоршанба кунлари Санкт-Петербург-Наманган ва пайшанба кунлари Наманган-Санкт-Петербург йўналишида амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. "Уральские авиалинии" авиакомпанияси 13 сентябрдан бошлаб Санкт-Петербургдан Наманганга тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда "Невские новости" хабар бермоқда.

Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Самарага қўшимча рейслар жорий этди

Хабарда билдирилишича, парвозлар ҳафтада бир марта чоршанба кунлари Санкт-Петербург-Наманган ва пайшанба кунлари Наманган-Санкт-Петербург йўналишида амалга оширилади. Йўловчилар учун Airbus 320 самолётлари хизмат кўрсатади.

Билетларни авиакомпания ёки Петербург аэропорти кассаларидан сотиб олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0