Дунёда

Атамбаев сайловлардан сўнг Қирғизистонда беқарорликдан ҳадиксираяпти

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтиш9 июня 2017. Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев на заседании совета глав государств - членов Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в узком составе.
9 июня 2017. Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев на заседании совета глав государств - членов Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в узком составе. - Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда президент сайловига 24 нафар номзод қўйилган

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев жорий йил 15 октябр куни бўладиган президент сайловлари натижалари бўйича республикадаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга йўл қўймаслигини маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёевни 6 сентябрда Қирғизистонда кутишмоқда

Бугунги кунда президент сайловига 24 нафар номзод қўйилган. Аввал уларни сони 59 нафар бўлган.

Қирғизистон ижтимоий демократик партияси сиёсий кенгаши томонидан собиқ бош вазир Сооранбай Жээнбеков номзоди қўйилган. Уни Атамбаев қўллаб-қувватламоқда.

"Ҳозир мамлакатда тебранишлар бўлмоқда. Ҳукумат сайловдан сўнг вазиятни беқарорлаштиришга уринишларни олдини олиш маъмурий чораларни қўлламоқда. Мен шу йил 1 декабргача республика президенти ҳисобланаман. Бу вақт мамлакатимизни яна нотинчликларга қайтармоқчи бўлганларни жазолашга етади. Айниқса, мени халқ қўллаб қувватлаётган пайтда. Биз шундай қийинчиликлар, чекловлар вв талофатлар билан йўлимизни топдик. Лекин олдинги тартибларни истайдиганлар ҳам бор. Қирғизистондан тижорат манбаи, унинг табиий бойликлари, инсонлар фожеаларидан фойда кўришни истайдиган кучлар бор. Бунга асло йўл қўймаймиз", — деди журналистларга Атамбаев.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Атамбаевнинг президентлик ваколатлари шу йил 1 декабрда якунланади ва конституцияга асосан у қайта президентликка ўз номзодини қўйиши мумкин эмас.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала