Жамият

Усмонхон Алимов мусулмонларни Қурбон ҳайит билан табриклади

© muslim.uzУсманхан Алимов - председатель управления мусульман Узбекистана
Усманхан Алимов - председатель управления мусульман Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Табрик сўзида ушбу кунларда 7200 дан зиёд юртдошларимиз ҳаж сафари амалга ошираётгани ва улардан 138 нафари Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари эканлиги ҳам қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Ўзбекистон мусулмонларини Қурбон ҳайти билан табриклади.

“Муҳтарам юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси номидан Сизларни улуғ айём – Қурбон ҳайити билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз. Ушбу саодатли кунларда Аллоҳ таборака ва таолодан мўмин-мусулмонларнинг  дуо-илтижолари, савоб амалларини ҳусни қабул айлаши ҳамда Ватанимизни янада обод, халқимиз фаровонлигини зиёда қилишини сўраймиз”, — дейилган Мусулмонлар идораси сайтида эълон қилинган, табрик сўзида.

Намоз адо этилиши - Sputnik Ўзбекистон
Қурбон ҳайити намози ўқилиши вақти эълон қилинди

Табрик сўзида, шунингдек, Ўзбекистонда ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳамда ёш авлодни инсонпарварлик ғоялари, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш борасида салмоқли амалга оширилаётгани ҳам таъкидланган.

Хусусан, Тошкентда барпо этиладиган Ислом маданияти маркази, Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Термиз шаҳрида Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси  фаолиятининг ташкил ушбу эзгу мақсадлар йўлида хизмат қилиш қайд этилган.

Ундан ташқари, хабарда ушбу кунларда 7200 дан зиёд юртдошларимиз ҳаж сафари амалга ошираётгани ва улардан 138 нафари Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари эканлиги ҳам қайд этилган.

Табрик сўзининг сўнгида Ўзбекистон муфтийси барчани, жумладан президент Шавкат Мирзиёевни ҳам Қурбон ҳайити ва Мустақиллик байрами билан чин дилдан табриклаб, Ўзбекистон истиқболи порлоқ бўлишини, халқ фаровонлиги янада зиёда бўлишини Парвардигордан сўраганлар.

Sputnik таҳририяти, эртага кириб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан, ушбу мавзудаги инфографикамизни яна бир бор эътиборингизга ҳавола этамиз.

© SputnikҚурбон ҳайит
Қурбон ҳайит 2016 - Sputnik Ўзбекистон
Қурбон ҳайит
Янгиликлар лентаси
0