Дунёда

Ҳиндистон суди ҳиндуларга Тож-Маҳалда ибодат қилишни тақиқлади

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Фотобанкка ўтишТож-Маҳал
Тож-Маҳал - Sputnik Ўзбекистон
Илгарироқ олти нафар адвокат судга мурожаат қилиб, Тож-Маҳал мусулмонлар мақбараси эмас, балки Шива маъбудига аталган ҳиндулар бутхонаси эканлигини маълум қилганлар

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ҳукумат археологлари кўрсатмаларини тинглаган Ҳиндистон суди Тож-Маҳал ҳиндулар черкови эмас, балки мусулмонлар мавзолейи деган қарорни эълон қилди, деб хабар берди РИА Новости The Guardian нашрига таянган ҳолда.

Илгарироқ ОАВларда олти нафар адвокат судга ариза билан мурожаат қилиб, Тож-Маҳал мусулмонлар мақбараси эмас, балки Шива маъбудига аталган ҳиндулар бутхонаси эканлигини маълум қилишгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Шу пайтга қадар фақат мусулмонлар ушбу ёдгорлик мажмуасида ибодат қилиб келганликлари учун, даъво қилувчилар ҳиндуларга ҳам бу муқаддас қадамжо эшикларини очишни сўрашган эди.

Ўшанда ҳукумат Ҳиндистон археологик хизматига Агра шаҳрида жойлашган ЮНЕСКО бутунжаҳон меросий обидалари рўйхатига киритилган объект юзасидан ўз фикрларини билдириш топшириғини берган.

Аммо археологлар мусулмонлар тараф бўлиб, Тож-Маҳал Буюк Мўғуллар империяси подшоси Шоҳ-Жаҳон буйруғи билан унинг рафиқаси, ўн тўртинчи фарзандини дунёга келтираётган вақтда дунёдан кўз юмган Мумтоз-Маҳал бегим шарафига қурилганлигини таъкидлашган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала