Сиёсат

Ўзбекистон тарихида озодлик, миллий тикланиш ва тараққиёт даври бошланди - Мирзиёев

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент ўз табрик нутқида Ўзбекистон халқини "Бетакрор Ватанимиз равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилишдан ҳеч қачон толмайлик, чарчамайлик", - дея ватанпарварликка чорлади

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига самимий қутловини йўллади.

В Ташкенте открыли памятник первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ислом Каримовнинг биринчи ҳайкали очилди
Президент ўз нутқи аввалида мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримовни ёдга олди.

"Бундан роппа-роса йигирма олти йил муқаддам Биринчи Президентимиз, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди.

Шу кундан эътиборан жаҳон харитасида янги мустақил ва суверен давлат — Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди.

Жонажон Ватанимизнинг кўп минг йиллик тарихида янги давр — эркинлик ва озодлик, миллий тикланиш ва тараққиёт даври бошланди.

Биз бугун халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олган, истиқлол йилларида босиб ўтган оғир ва машаққатли, шу билан бирга, ғоят шарафли йўлимизни сарҳисоб қилар эканмиз, тарихан қисқа бир даврда ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал этиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш, миллий давлатчилигимизни, азалий қадрият ва урф-одатларимизни, муқаддас динимизни тиклаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритганимизни фахр билан тилга оламиз.

Албатта, ушбу ютуқларнинг қўлга киритилишида Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг тарихий хизматлари беқиёс бўлганини бугун барчамиз, бутун халқимиз такроран эсга олишимиз табиийдир.

Бугун азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Оқсарой қароргоҳи олдида Ислом Абдуғаниевичнинг ҳайкалини очдик. 2 сентябрь куни эса Ислом ака туғилиб вояга етган Самарқанд шаҳрида у кишининг ҳайкали очилади.

Насиб этса, 2018 йил 30 январда — у киши туғилган кунга 80 йил тўладиган санада Қарши шаҳрида Биринчи Президентимизга ҳайкал ўрнатиш, Самарқанд шаҳрида ёдгорлик мажмуаси барпо этиш ишларини тўла якунига етказиб, уларнинг ҳам тантанали очилиш маросимларини ўтказамиз.

Бугун барчамиз бир фикрда якдилмиз: Биринчи Президентимизнинг Ватан ва давлат олдидаги буюк тарихий хизматлари, сўнмас хотираси халқимиз қалбида абадий яшайди. <…>

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Бугун эл-юртимиз Мустақиллик байрами билан бирга муборак Қурбон ҳайитини ҳам катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

Бу икки улуғ байрамнинг айнан бир кунга тўғри келишида ҳам ўзига хос чуқур ва рамзий маъно бор.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ижтимоий фикр: Ўзбек халқи Ислом Каримов билан
Мана шу имкониятдан фойдаланиб, сиз, азизларни ана шу қўшалоқ айёмлар билан яна бир бор самимий табриклайман.

Шу юксак минбардан туриб, барча ютуқларимиз, буюк келажагимиз ижодкори ва бунёдкори бўлган мард ва олижаноб, меҳнаткаш ва танти халқимизга таъзим қиламан.

Бугунги улуғ айём кунларида қалбимдаги энг эзгу тилакларимни мужассам қилиб айтмоқчиман:

Бетакрор Ватанимиз равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилишдан ҳеч қачон толмайлик, чарчамайлик!

Барчамизга, жонажон юртимизнинг камолини, фарзандларимиз ва набираларимизнинг бахту иқболини кўриш насиб этсин!

Ўзбекистонимиз доимо гуллаб-яшнасин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!", — дея ўз табригини Ўзбекистоннинг Биринчи президенти жумласи билан якунлади Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала