Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги умумий чегаранинг 80 фоизи келишилди

© Sputnik / Егор ЕремоПограничники на службе
Пограничники на службе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар чегаранинг умумий узунлигини 80 фоизини ташкил этувчи давлат чегараси тўғрисидаги шартнома лойиҳасини келишувдан ўтказилди

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаранинг умумий узунлигини 80 фоизини ташкил этувчи икки томонлама шартнома лойиҳаси келишувдан ўтказилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

9 июня 2017. Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев на заседании совета глав государств - членов Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в узком составе. - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев сайловлардан сўнг Қирғизистонда беқарорликдан ҳадиксираяпти

Хабарда айтилишича, 2017-йилнинг 21-31 август кунлари аввал Бишкек, сўнгра Тошкент шаҳарларида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича учрашувлар бўлиб ўтди.

Ушбу музокаралар Ўзбекистон Ҳукумат делегацияси ишчи гуруҳи ва Қирғизистон Ҳукумат делегациясининг топография ва ер тузиш ишчи гуруҳи ўртасида ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев и Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
"Учрашувларда чегаранинг умумий узунлигини 80 фоизини ташкил этувчи Келишилган қисм бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси тўғрисидаги шартнома лойиҳаси муҳокама қилинди ва келишилди ҳамда давлатлараро ҳужжатга тегишли иловалар тайёрланди" — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 16 августда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ўзбек-қирғиз давлат чегараси бўйича давлатлараро оралиқ шартномасини тайёрлаш масаласида томонлар сезиларли силжишга эришганини билдирган эди. 

Шу билан бирга, икки давлат ўртасидаги ўзаро товар алмашиш ҳажми кейинги йилда икки бараварга ошган ва 2017 йил январь-май даврида 100,8 млн долларни ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0