Салом, Лондон: Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида виза олиш тартиби соддалаштирилади

© AFP 2023 / Fabrice CoffriniБританский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне
Британский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Видео учрашув давомида икки давлат саёҳатчиларига виза бериш тартибини соддалаштириш, соҳада кадрларни ўқитиш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Буюк Британия сайёҳлар учун виза бериш тартибини соддалаштириш масаласини муҳокама қилдилар, деб хабар қилмоқда туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Лондондаги Ўзбекистон элчихонаси ходимлари ва сайёҳлик компания вакиллари иштирокида ўтказилган видео учрашувда икки давлат сайёҳларига виза бериш тартибини янада соддалаштириш масалалари кўриб чиқилди.

© uzbektourism.uzВидеоконференция Госкомтуризма Узбекистана, Посольства РУз в Лондоне и представителей туриндустрии стран
Видеоконференция Госкомтуризма Узбекистана, Посольства РУз в Лондоне и представителей туриндустрии стран - Sputnik Ўзбекистон
Видеоконференция Госкомтуризма Узбекистана, Посольства РУз в Лондоне и представителей туриндустрии стран

Шунингдек, томонлар сайёҳлик соҳасида кадрларни ўқитиш, Ўзбекистондаги барча сайёҳлик объекларида пул банкоматларини ўрнатиш, инглиз ОАВларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик соҳасидаги имкониятларини тарғиб қилиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича вазифаларни белгилаб олганлар.

Янгиликлар лентаси
0