Жамият

Москвада Қурбон ҳайити намози адо этилди

© Д.АскаровВ Москве прошло чтение намаза Ийд Курбан
В Москве прошло чтение намаза Ийд Курбан - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бугун мусулмон оламида улуғ айёмлардан бири - Қурбон байрами нишонланмоқда

ОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Одатда Москва метроси эрта саҳарлаб деярли бўм-бўш бўлади. Лекин бугун соат 6 бўлмасдан метро станциясига тушганимда одам шу қадар кўп эдики, келган поезд тўлиб, унга чиқолмаганлар кейинги поездни кутишга мажбур бўлишди.

Ҳар ўн кишидан саккиз-тўққизтаси Марказий Осиё ёки Кавказ республикаларидан бўлиб, барчанинг оғзидан бир иборани эшитиш мумкин эди: "Ҳайит муборак!".

Бир амаллаб кейинги поездга чиқиб олдим. Вагондагиларнинг аксарияти бир манзилга кетаётганди — "Проспект мира" станцияси яқинида жойлашган Москва жоме масжидига. Уларнинг барчасини бир мақсад бирлаштириб турарди — Қурбон ҳайити намозини адо этиш.

© Sputnik/ Д.АскаровКўчада жойнамоз сотаётганлар ҳам кўп эди
Курбан байрам в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Кўчада жойнамоз сотаётганлар ҳам кўп эди

"Курская" бекатида тушиб, "Проспект мира" йўналишидаги поездга чиқиш икки карра қийин бўлди. Келган поезд шу заҳоти тўлди ва вагон эшиклари ёпилиши учун сиғмай қолганлар вагон ичидагиларни итариб-туртиб ичкарига киритишди. Беихтиёр Япония метроларида йўловчиларни вагон ичига киргизиш билан шуғулланувчилар ҳақида ўқиганим хаёлимга келди.

Мана, керакли бекатга етиб ҳам келдик. Метродан ташқарига чиққан кишининг кўзи бир манзарага тушади — атроф турли миллат вакилларига тўла, ҳар қадамда жойнамоз, дўппи сотаётганлар. Тиланчилар ҳам ўз репертуарлари билан манзарани бойитишган. Бир нарсага ишончим комил, жоме масжидини билмайдиган, ҳаётида биринчи бор келаётган киши ҳам масжидни қийналмай топиб боради, зеро метродан чиққан улкан оқимга қўшилсангиз кифоя — тўғри масжидга борасиз.

Мусулмонлик бурчини адо этувчилар учун масжидга олиб борувчи кўчалар ажратилган, йўлнинг икки четида тартиб сақлаш учун ҳарбийлар ва махсус гвардия аскарлари саф тортиб туришибди. Отлиқ полициячиларни ҳам кўриш мумкин. Метрода ўнлаб-юзлаб намозхонларга кўзингиз тушарди, кўчаларни эса минглаб кишилар тўлдириб намозгоҳ сари боришмоқда. Уларга масжид ходимларидан иборат кўнгиллилар ва милиция ходимлари йўл кўрсатиб туришибди. Кўча четларида махсус ҳожатхоналар ҳам ўрнатилган.

© Sputnik / Д.АскаровОтлиқ полициячилар
Курбан байрам в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Отлиқ полициячилар

Чамаси ярим соатлар ичида намоз ўқиладиган ҳудуд олдидаги металлодетекторлар тўсиғига етиб келдик. Детектор олдида турган кўнгиллилар сигарет, нос, зажигалка кабиларни махсус қутиларга ташлаб кейин ичкарига ўтиш кераклиги ҳақида огоҳлантириб туришибди. Металлодетектордан ўтганингиздан сўнг милиция ходими ҳар эҳтимолга қарши чўнтакларингизни пайпаслаб қўяди.

Масжиддан чамаси 500 метр узоқликда кўча ўртасида тўхтадик. Ундан уёғига ўтиб бўлмасди, чунки азонлаб келган ибодатгўйлар аллақачон жойлашиб бўлишганди. Дарвоқе, метрода келаётганимда бир йигитнинг гапи қулоғимга чалинганди — унинг танишлари ярим тундан кейиноқ масжид сари отланишган экан.

© Sputnik / Д.АскаровМеталлодетектор охирги тўсиқ
Курбан байрам в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Металлодетектор охирги тўсиқ

Ёнимда ўтирганлардан бири "янаям қанча шерикларимизга ишхонаси рухсат бермади, бўлмаса бундан ҳам кўпчилик бўлиб келардик" деди, яна бири эса раҳбарияти рухсат берганини айтди. Яна кимдир иш вақтигача бемалол намозни адо этишга улгуришини билдирди.

Барча ўз жойнамозини — кимдир ўзи билан уйидан олиб келган, яна кимдир шу ердан сотиб олган — бир текис қилиб тўшаб, саф-саф бўлиб ўрнашди. Имом Қурбон ҳайити, қурбонлик ҳақида, Ислом динининг тинчлик, эзгулик дини эканлиги ҳақида маъруза қилганидан сўнг ҳайит намози адо этилди. Намоз адо этилганидан сўнг миллати ва ёшидан қатъи назар барча бир-бирини муборак айём билан қутлади.

Қўшалоқ байрамингиз муборак бўлсин, азизлар.

Янгиликлар лентаси
0