Жамият

Мендкович: Ўзбекистон хорижлик ҳамкорлар учун очилмоқда

© SputnikНикита Мендкович - политолог
Никита Мендкович - политолог - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мамлакатда иқтисодиёт ва валюта сиёсати билан боғлиқ салмоқли ўзгаришлар содир бўлмоқда, деб ҳисоблайди эксперт Никита Мендкович

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистон хорижий ҳамкорлар билан ишлаш учун тобора очиқлашиб бормоқда ва бу Ғарбнинг ижобий баҳосига сазовор бўлмоқда, шу билан бирга ҳукумат мамлакатнинг Евросиё билан интеграциялашуви масаласини ҳам муҳокама қилмоқда, деб ҳисоблайди Евросиё таҳлилий клуби раҳбари, халқаро ишлар бўйича Россия кенгаши эксперти Никита Мендкович.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон тарихида озодлик, миллий тикланиш ва тараққиёт даври бошланди - Мирзиёев

Ўтган йилнинг декабрида президентлик сайловларида ғалаба қозонган Мирзиёев дарҳол мамлакатда кенг миқёсдаги ислоҳотларни бошлаб юборди.

"Шубҳасиз, мамлакатда ўзгаришлар юз бермоқда, биринчи навбатда, айтиш керакки, аҳолининг камсонли қисмини ўйлантирадиган сиёсат эмас, балки иқтисодиёт соҳасида ўзгаришлар бўлмоқда. Валюта сиёсати либераллашмоқда, валюта конвертацияси, валюта даромадлари борасидаги қоидалар ўзгармоқда", — деди Мендкович РИА Новостига.

Бундан ташқари, унинг айтишича, давлат институтлари, биринчи навбатда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти шаффофлашмоқда.

"ИИВ бўлинмаларининг омма олдида ҳисобот бериш қоидаси жорий этилди, президентнинг танқидий чиқишлари орқали ОАВ давлат институтларини танқид қилишига йўл очилди", — деб қўшиб қўйди у.

Экспертнинг таъкидлашича, ўтган бир йил давомида Ўзбекистон хорижлик — евросиёлик ва ғарблик ҳамкорлар билан ишлаш учун янада очилди. Унинг сўзларига кўра, буларнинг бари "Ғарбдаги кўплаб ташкилотларнинг анчагина салмоқли ижобий фикрларига сабаб бўлди".

Жамият
Ўзбекистон мустақиллик байрамини нишонламоқда: илк марта Каримовсиз

"Жаноб Мирзиёев ғарблик ҳамкорлар билан муносабатларни фаоллаштириш билан бирга Евросиё йўналишидаги интеграциялашув муҳокамасига ҳам қайтди", — деди агентлик суҳбатдоши.

"Ҳозирда эҳтимол мамлакатнинг КХШТга қайта кириши бўйича савол кун тартибига қўйилиши ва Евросиё иттифоқи билан ҳамкорликнинг янгича шакллари ишлаб чиқилиши мумкин", — деб қайд этди Мендкович.

Эксперт шу билан бирга бошланган ислоҳотлар тўхтаб қолиши мумкинлиги аломатларини кўрмаётганлигини билдирди.

"Ислоҳотлар ижобий самара бермоқда, улар тизимнинг барқарорлигига путур етказмаяпти, президент томонидан бу йўналиш тўхтатилиши мумкинлиги борасида ҳеч қандай белги йўқ. шундай экан, мамлакат замонавий шароитларга мослашган ҳолда тараққиёт йўлида давом этади", — деб хулоса қилди у.

Янгиликлар лентаси
0