Ислом Каримов ҳайкали пойи гулчамбарларга тўлмоқда

© Пресс-служба президента РУзВ Ташкенте открыт памятник Первому Президенту Республики Узбекистан Исламу Каримову
В Ташкенте открыт памятник Первому Президенту Республики Узбекистан Исламу Каримову - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"У киши бизга бебаҳо мерос - мустақилликни инъом этди. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида амалга ошган ғоят улуғ ва мардонавор эзгу ишларни муносиб давом эттиришда собитқадам бўлишимиз керак", - деб фикр билдирган ҳайкал пойига гул қўйиш учун Намангандан келган ветеранлардан бири

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Айни вақтда Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳи олдида буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақил Ўзбекистон асосчиси, биринчи Президент Ислом Каримов хотирасига бағишлаб бунёд этилган ҳайкал пойи гулларга бурканган, деб хабар қилди Ҳукумат портали матбуот-хизмати.

Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими - Лола Каримова жияни Имон Каримова билан - Sputnik Ўзбекистон
Гулнора Каримованинг қизи Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйишда қатнашди
Хабарда айтилишича, бугун вазирлик, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан келган кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, хотирасини ёд этмоқда.

"Биринчи Президентимиз азиз умрини жонажон юртимиз, халқимиз бахту саодати, бугунги тинч ва фаровон кунларимизга бағишлади, халқимиз ўй-фикри билан яшади. Ислом Каримовдан озод ва обод Ватан мерос бўлиб қолди", — дейилади хабарда.

Наманган вилоятидан келган меҳнат фахрийси Собиржон Отажонов биринчи президент Ислом Каримов хотираси ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг юрагидан чуқур жой олганини эътироф этди.

"У киши бизга бебаҳо мерос — мустақилликни инъом этди. Ҳозир хаёлимиздан кўп хотиралар ўтаяпти, ҳаёт йўлларини мушоҳада қилаяпмиз. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида амалга ошган ғоят улуғ ва мардонавор эзгу ишларни муносиб давом эттиришда собитқадам бўлишимиз керак. Бугун Ислом Каримов ҳақига дуолар қилдик, Яратгандан юртимизга тинчлик, халқимизга омонлик, хайрли амалларимизга бардавомлик тиладик", — деди ветеран.

© УзА / Улуғбек Асроров, Темур МамадаминовЦветы у памятника Первому президенту Узбекистана - Исламу Каримову
Цветы у памятника Первому президенту Узбекистана - Исламу Каримову - Sputnik Ўзбекистон
Цветы у памятника Первому президенту Узбекистана - Исламу Каримову

Янгиликлар лентаси
0