Жамият

Ўзбекистонда ота-оналик мажбурияти кучайтирилади

© Sputnik / Константин Чалабов / Фотобанкка ўтишБолалар уйи тарбияланувчиси
Болалар уйи тарбияланувчиси - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўтган даврда вояга етмаган болаларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган 20 мингдан ортиқ ота-оналарга маъмурий жазо қўлланди

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Бугунги кунда ота-оналар масъулиятини янада ошириш, бола тарбиясига масъулиятсизлик билан қараган, кўрилган маъмурий чоралардан ўзига тегишли хулоса чиқармаган ота-оналарга нисбатан кескин чоралар қўллаш юзасидан қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон болалари - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Ёшлар ва жиноятчилик: Президент кўтарган муаммога ечим қидириб...
Вояга етмаганлар ва ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида қатор йўналишлар белгилаб олинган.

Хусусан, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларни, у ерда яшаётган вояга етмаганларни турмуш тарзини мунтазам равишда ўрганиб бориш, фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган ота-оналарни аниқлаб, маҳаллаларда, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларда муҳокамасини таъминлаш белгилаб олинган.

ИИВ ўтган даврда вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган 20 мингдан ортиқ ота-оналарга маъмурий жазо қўлланганлигини эслатиб ўтган.

Шу жумладан, фуқароларнинг 30 нафари ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган, 10 нафарининг эса муомала лаёқати чекланган.

Янгиликлар лентаси
0