Ҳодисалар

Ёз фасли давомида Тошкент вилоятида 40 киши сувга чўкиб ўлди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишЗнак "Купаться запрещено" на пляже
Знак Купаться запрещено на пляже - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси сувда юз берган бахтсиз ҳодисалар статистикасини эълон қилди

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Бўстонлиқ туманида яшовчи 1962 йилда туғилган Д.Нурхўжаев Ғазалкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Паркент дарёсида чўмилаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувда чўкиб кетиши натижасида вафот этди.

Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизматининг билдиришича, мазкур бахтсиз ҳодиса вилоят ҳудудида қайд этилган ягона ҳолат эмас.

МЧС спасал юношу - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Андижонда дарё ўртасида қолиб кетган ўсмир қутқариб олинди

Жорий йилнинг ёзги дам олиш мавсумида вилоят ҳудудидаги сув ҳавзалари ва дарёларда эхтиётсизлик оқибатида жами 40 дан зиёд киши, шу жумладан 5 нафар вояга етмаганлар сувда чўкиши натижасида вафот этишган.

"Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти фуқаролар томонидан сув ҳавзалари ва дарёларда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик, шу жумладан тақиқланган жойларда чўмилиш, маст ҳолатда сувга тушиш, ота-оналар томонидан фарзандларини қаровсиз қолдириш каби ҳолатлар натижасида юзага келган", — дейилада хабарда.

Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари қурбонларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ҳамда аҳолидан сув ҳавзалари ва дарёларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш, ҳар қандай ҳолатда ўз фарзандлари ва яқинларини қаровсиз қолдирмасликни сўради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала