Жамият

Уяли алоқа ва интернет хизматлари нархи ошмайди

© Sputnik / Natalia Seliverstova/collage / Фотобанкка ўтишСайт Ebay на экране телефона
Сайт Ebay на экране телефона - Sputnik Ўзбекистон
Эрта, 5 сентябрдан хорижий валютанинг давлат курси ошса ҳам, уяли алоқа ва интернет хизматларининг миллий валютада белгиланган қиймати ошмайди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбекистонда хорижий валютанинг давлат курси ошишига қарамасдан, уяли алоқа ва интернет хизматлари нархи ўзгармайди, деб хабар қилди Sputnik мухбирига Ахборот  технологиялари вазирлигидаги манбаа.

Пункт обмена валют - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда 5 сентябрдан эркин конвертация бошланади

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги конвертация очилиши муносабати билан алоқа операторлари ва интернет провайдерларга махсус йўриқнома юборди.

Унда айтилишига кўра, 5 сентябрдан бошлаб барча хизматлар нархи миллий валютада белгиланган бўлиши керак.

Иккинчидан, АҚШ долларида ёки ш.б. да кўрсатилган нархлар ҳисоб-китоб қилинганда,  уларнинг миллий валютадаги қиймати, Ўзбекистон Марказий банкининг 2017 йил 4 сентябридаги курси бўйича ҳисобланган нархлардан ошмаслиги керак.

Юқоридаги талаблар, президентнинг 3082 ва 5177 сонли қарорлари ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала