Дунёда

Эрдўғон Мьянмадаги инқирозни 20 та мусулмон давлатлар билан муҳокама қилди

© AFP / ADEM ALTANПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Турция Мьянмадаги инқироз масаласини БМТнинг Бош Ассамблеясига муҳокама қилиш учун олиб чиқмоқчи

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон Мьянмадаги рохиня мусулмонлари билан юз берган инқирозни Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 20 та мусулмон давлат раҳбарлари билан муҳокама қилди, деб хабар берди РИА Новости.

Футбольный стадион - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Қирғизистон - Мьянма ўйини теракт хавфи туфайли бекор қилинди

Хабарда айтилишича, Туркия Мьянмадаги инқироз масаласини БМТнинг Бош Ассамблеясига муҳокама қилиш учун олиб чиқмоқчи.

"Мен рохиня халқи билан юз берган инқироз масаласини Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 20 та давлат етакчилари билан муҳокама қилдим. Жорий йил 19 сентябр куни БМТнинг Бош ассамблеясига ушбу масалани олиб чиқамиз ва дунё мамлакат етакчилари билан муҳокама қиламиз. Афсуски, Мьянмада жуда кўп мусулмонлар ўлдирилди. Лекин дунё бунга бефарқ бўлди", — деб таъкидлади Эрдўғон журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, Мьянма қуролли кучлари Ракхайн штатини ислом жангарларидан тозалаш бўйича кенг қамровли операцияси ўтказилмоқда. Ислом жангарларининг Ракхайн штатида полиция ва чегара мазканларига ҳужуми ўтган йилнинг октябр ойида содир бўлган. Иккинчи ҳужум 25 августда содир бўлди. Мьянма давлат ОАВларининг маълумотларига кўра, 10 кун давомида Ракхайн штатида 400 киши ҳалок бўлди, улардан 30 таси ҳарбийлар ва полициячилар 370 киши эса — рохиня жангариларидир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала