Олтита вазирлик ва давлат идоралари раҳбарлари Бухорода сайёр қабул ўтказади

© Sputnik Суръат МахсудовПрием граждан в Бухаре
Прием граждан в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вилоятга Ўзбекистон бош прокурори, Олий суд раиси, ички ишлар вазири, адлия вазири, божхона ва солиқ қўмиталари раислари ташриф буюришади

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. 7-8 сентябр кунлари олтита вазирлик ва давлат идоралари раҳбарлари Бухоро вилояти шаҳар ва туманларида аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказади. Бу ҳақда livebukhara.uz сайти хабар бермоқда. Улар фуқаролар билан шахсан учрашиб мурожаатларни кўриб чиқишади ва уларнинг ҳал қилинишига ёрдам беришади.

Хабарда айтилишича, вилоятга Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев, Олий суд раиси Козимжон Комилов, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, адлия вазири Русланбек Давлетов, божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий, солиқ қўмитаси раиси Ботиржон Парпиевлар ташриф буюришади.

Самарқанд вилоятидаги сайёр қабулларда кўплаб мурожаатлар ҳал этилди

Сайёр қабулларда бухороликлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин. Сайёр қабуллар эрталаб 9дан кеч соат 9гача ўтказилади.

Хусусан, бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев 7 сентябр куни Вобкент туманидаги "Порлоқ Келажак" лагерида Бухоро, Вобкент, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Ғиждувон туманлари аҳолиси билан учрашади. 8 сентябрда Бухоро давлат университетида Бухоро, Когон шаҳарлари, Когон, Олот, Жондор, Қоровулбозор, Қоракўл туманлари аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтади.

Олий суд раиси Козимжон Комилов 7 сентябрда Вобкент маиший хизмат коллежида Бухоро, Вобкент, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Ғиждувон туманлари аҳолисини қабул қилади. 8 сентябр куни К.Комилов Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалида Бухоро, Когон шаҳарлари, Когон, Олот, Жондор, Қоровулбозор, Қоракўл туманлари аҳолиси билан учрашади.

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 7 сентябр куни Вобкент иқтисодиёт коллежида Бухоро, Вобкент, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Ғиждувон туманларида яшовчи фуқароларни қабул қилади. 8 сентябр куни Бухоро муҳандислик-технология институтида Бухоро, Когон шаҳарлари, Когон, Олот, Жондор, Қоровулбозор ва Қоракўл туманлари аҳолиси ички ишлар вазирига мурожаат қилиши мумкин.

7 сентябр куни адлия вазири Русланбек Давлетов ғиждувон агросаноат коллежида соат 9дан 14гача Шофиркон, Вобкент ва Ғиждувон туманлари аҳолиси билан учрашади. Шу куни соат 16дан 21га қадар Бухоро туманидаги саноат касб-ҳунар коллежида Бухоро шаҳри, Бухоро, Ромитан ва Пешку туманлари аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтади.

Народная приемная - Sputnik Ўзбекистон
Тадқиқот: 84 фоиздан ортиқ ўзбекистонликлар Халқ қабулхоналарини маъқуллайди

Давлетов 8 сентябр куни куннинг биринчи ярмида Когон шаҳридаги 2-болалар мусиқа ва санъат мактабида Когон ва Қоровулбозор аҳолиси билан, соат 16дан 21гача эса Қоракўл туманидаги 5-мактабда Қоракўл, Олот ва Жондор тумани фуқаролари билан учрашув ўтказади.

Божхона қўмитаси раиси Муиджон Тохирий 7 сентябр куни 9дан 15га қадар Бухоро нефт-газ коллежида Бухоро, Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон, Ромитан ва Қоровулбозор туманлари аҳолиси билан учрашади. Шу куни 17дан 21гача эса Ғиждувон туманидаги 10-болалар мусиқа ва санъат мактабида Шофиркон, Вобкент, Пешку ва Ғиждувон тумани аҳолисини қабул қилади. 8 сентябр куни божхона қўмитаси раиси Олот туманидаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактабида Олот, Қоракўл ва Жондор туманлари фуқаролари билан учрашув ўтказади.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботиржон Парпиев 7 сентябр куни Қоракўл туманидаги 5-мактабда 9дан 15гача Қоракўл, Олот ва Жондор туманларида яшовчи фуқароларни қабул қилади. соат 17дан 21га қадар Парпиев Бухоро давлат университетида сайёр қабул ўтказади. 8 сентябр куни солиқ қўмитаси раиси Вобкент иқтисодиёт коллежида 9дан 15гача Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туманлари аҳолиси билан, соат 17дан 21гача Бухоро туманидаги 16-мактабда Бухоро, Ромитан ва Пешку туманларида яшовчи аҳоли билан учрашади.

Янгиликлар лентаси
0