"Ирма" довули россиялик миллиардер Абрамовичнинг уй жойига хавф солмоқда

© Lionel CHAMOISEAU / AFPУраган Ирма надвигается на пляж на острове Сен-Мартен в Карибском море. 5 сентября 2017
Ураган Ирма надвигается на пляж на острове Сен-Мартен в Карибском море. 5 сентября 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил 30 август куни Атлантика океани шарқий қисмида "Ирма" довули шаклланди. Унинг тезлиги 295 км/сни ташкил қилади

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. "Ирма" довули Кариб денгизи оролларида миллиардер Роман Абрамович ва Ричард Брэнсон уй жойларига хавф солмоқда, деб хабар қилди РИА Новости Daily Mail нашрига асосан.

Волонтеры помогают при эвакуации жителей из зоны наводнения в Техасе - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда "Харви" тўфони 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Британиялик бизнесмен ва Virgin Group асосчиси Ричард Брэнсон сўзларига кўра, табиий офат яқинлашига қарамасдан Некер шахсий оролини тарк этмоқчи эмас.

"Биз ҳақиқатан мустаҳкам довулларга чидамли уй-жойни барпо этдик. Лекин бешинчи даражали довулга ҳеч нима бардош бера олмайди. <…> Мен жамоамиз билан Некер оролида бўламан. 30 йил давомида учта довул бўлиб ўтган пайтда шу ерда бўлганман", — деб таъкидлади Брэнсон.

"Челси" футбол жамоаси эгаси Роман Абрамович ушбу ҳолатга изоҳ бермади. Daily Mail маълумотларига кўра, довул йўлидаги Сен-Бартелем оролида россиялик бизнесменнинг 50 млн долларлик вилласи бор.

"Ирма" довули 30 август куни Атлантика океани шарқий қисмида шаклланди. Унинг тезлиги 295 км/сни ташкил қилади. "Ирма" довули сўнгги 12 йил ичидаги энг йирик тропик довул сифатида эътироф этилмоқда. "Ирма" Ливард ва Багам оролларига, Куба, Доминикан Ресубликаси, Гаити, Пуэрто-Рико ва Флорида штати аҳолисига хавф туғдирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0