Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунланди

© Официальный сайт президента КыргызстанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев с супругой в аэропорту Манас
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев с супругой в аэропорту Манас - Sputnik Ўзбекистон
Бугун 6 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунига етди

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Бугун, 6-сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлатташрифи ниҳоясига етди.

Президент Алмазбек Атамбаев "Манас" халқаро аэропортида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ватанига кузатиб қўйди.

Тадбирда икки давлат расмий делегациялари вакиллари иштирок этишди.

Қирғизистон республикасига уюштирилган давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев тор ва кенгайтирилган таркибда икки томонлама музокараларни ўтказдилар.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
"Ўртамизда чегара эмас, дўстлик дарвозалари бўлади" - икки президентдан ваъда
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни имкон қадар чуқурлаштириш икки мамлакат халқларининг туб манфаатларига хизмат қилишини таъкидладилар. Томонлар бўлиб ўтган музокаралар ва ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга янгидан катта туртки бўлишига, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда унинг барқарор ривожланиши ва равнақ топишига кўмак беришига ишонч билдирдилар.

Томонлар 2018-йилда Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган қатор қўшма тадбирларни ўтказишга келишиб олдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга ва барча қирғиз халқига ўзбек делегациясига кўрсатилган меҳмондўстлик, илиқ ва дўстона қабул учун миннатдорчилик билдирди ҳамда Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга жавоб тариқасида давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлишни таклиф қилди. Ташрифнинг аниқ муддатлари дипломатик каналлар орқали келишилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала