Ўзбекистонга Россия қишлоқ хўжалик вазири келади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишВосточный экономический форум. День второй
Восточный экономический форум. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия қишлоқ хўжалик вазири Сергей Левиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот етказиб бериш ҳажми янада ошади.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистонга Россия қишлоқ хўжалик вазири Александр Ткачев бошчилигидаги делегация ташриф буюришни режалаштирмоқда. Ташриф тахминан 20 сентябрга мўлжалланган. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Тошкентда бўлиб ўтаётган II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида маълум қилинди.

Интерьер московского ресторана ПЛОВ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мевалари Россиянинг энг қиммат ресторанлари менюсидан ўрин олади

Ташриф доирасидаги учрашувлар давомида кун тартибидаги асосий масала Ўзбекистондан Россияга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш мавзуси бўлиши кутилмоқда. Бугунги кунда икки мамлакат ўртасида маҳсулот ва транспорт воситалари ўтиши чоғида божхона операцияларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби ("яшил йўлак") амал қилмоқда.

Россия қишлоқ хўжалик вазири Сергей Левиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот етказиб бериш ҳажми янада ошади.

"Эслатиб ўтаман, 2016 йилда Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот етказиб бериш ва товар алмашиш ҳажми икки бараварга ошди. Ўсиш бу йил ҳам давом этмоқда. Кўргазма якунларига кўра ўзбек мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми янада ошишини мўлжалламоқдамиз", — деди у.

Янгиликлар лентаси
0