Тошкентда Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форум анжумани бўлиб ўтади

© Хокимият Ташкентской областиПервая выставка товаропроизводителей города Ташкента прошла на минувшей неделе в казахстанском Шымкенте
Первая выставка товаропроизводителей города Ташкента прошла на минувшей неделе в казахстанском Шымкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Форум қўшма корхоналарни ташкил этиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ўтказилади

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Жорий йил 16 сентябр куни Тошкентда ўзбек-қозоқ бизнес форум анжуман бўлиб ўтади, деб хабар қилди Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

Флаги Узбекистана и Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон Ўзбекистонни ўз миллий экспорт стратегиясига киритди

Анжуман "Ўзбекэкспомарказ" 4-чи павильонида бўлиб ўтади. Форум давомида ўзбек ва қозоқ компания вакилларининг икки томонлама музокаралар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев июл ойида бир қанча маҳаллий корхоналар учун маҳсулотларни Қозоғистонга экспорт қилиш тартибини соддалаштириш бўйича фармойиш имзолаган эди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Қозоғистон сармояси билан ташкил қилинган 230 та корхона фаолият юритмоқда. Қозоғистонда эса Ўзбекистон сармоядорлари иштирокидаги 130 та корхона ишламоқда.

Ўтган йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ташқи савдо ҳажми 2 миллиард долларни ташкил қилди. Кейинги йилларда мазкур кўрсаткични 2 бараварга ошириш кўзда тутилган.

Қозоғистон Ўзбекистонни 2018-2022 йиллар учун Миллий экспорт стратегиясига киритган эди.

Янгиликлар лентаси
0