Жамият

Олмаотадан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолёти носозлиги туфайли уча олмади

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига қарашли самолёт носозлиги туфайли уча олмаслик ҳолати иккинчи марта содир бўлмоқда

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Олмаотадан Тошкентга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКга қарашли А320 самолёт техник носозлиги туфайли парвоз 7 соатга кеч қолган. Йўловчиларни олиб кетиш учун бошқа самолёт юборилган. Бу ҳақда РИА Новости миллий авиакомпания вакилига таянган ҳолда хабар берган.

Самолет авиакомпании Uzbekistan Airways на взлетной полосе в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Тошкент халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлаги қайта таъмирдан чиқди

Авиакомания маълумотига кўра, куни кеча Москва вақти билан соат 15-55 да "Ўзбекистон ҳаво йўллари" HY766 рейси 135 йўловчиси билан техник носозлик туфайли Олмаотадан парвозни амалга ошира олмаган.

Авиакомпаниянинг техник мутахассислари Олмаотага бошқа А320 самолётида учиб борганлар. Ушбу самолётда йўловчилар Тошкентга учиб келишган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига қарашли самолёт 5 сентябрь куни Таиланд пойтахти Бангкокдан Тошкентга HY532 рейси 216 йўловчиси билан уча олмаган.

Авиакомпания 90 дан ортиқ йўловчига 8 сентябрь куни Тошкентга Куала-Лумпур орқали учишни таклиф этган. Тошкент орқали Бишкек, Тель-Авив ва Россиядаги шаҳарларга учаётган 90 кишига ҳам муқобил йўналишлар таклиф этилган. Айни вақтда яна 30 кишини Ўзбекистонга олиб келиш устида иш олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0