Ҳодисалар

Қирғизистонда врач 12 яшар қизни зўрлашга уринди - бу иш билан вазирнинг ўзи шуғулланмоқда

© flikr.comВрач скорой помощи
Врач скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12 яшар қизга нисбатан шифокор томонидан жинсий зўравонлик ҳаракатлари амалга оширилгани юзасидан текширув ишларини бошлаб юборди. ОАВлар маълумотига кўра, шифокор ўз қабиҳ режасини амалга ошириш учун қизчага фалажловчи укол қўйган

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. 12 яшар қизчанинг қариндошлари томонидан берилган ариза асосида айни вақтда комиссия тузилган, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон мамлакат Соғлиқни сақлаш матбуот-хизматидан олинган маълумотларга таянган ҳолда.

Муассаса ахборотига кўра, қизчанинг қариндошлари Соғлиқни сақлаш вазири Талантбек Ботиралиев номига ариза ёзишган ва у бу ҳодисани ўз назоратига олган. Ҳатто махсус комиссия тузилган.

Нашанинг йўқ қилиниши - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тўрт одам тириклай ёниб кетган автомобилдан 2 қоп наша тушиб қолган
Ҳодиса рўй берган Кемин тумани ИИБсида Қирғизистон Жиноят кодексининг 133 — "Бузуқчилик ҳаракатлари" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Барча зарур экспертизалар тайинланган. Экспертиза хулосасидан сўнг жиноий иш қайта квалификация қилиниши мумкин.

Сал олдин K-News ахборот агентлиги Орловкада 53 яшар врач 12 яшар қизга укол қўйиб, сўнг уни зўрлашга урингани ҳақида хабар тарқатган. Қизчани тоғасининг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса 6 сентябр куни рўй берган.

Агентлик хабарига кўра, қизча врач у ётган палатага бир неча бор кирганини ва у укол таъсирида ётган вақтида ўзига нисбатан шаҳвоний характердаги ҳаракатларни амалга оширганини сўзлаб берган.

Қизчанинг қариндошлари милицияга ариза ёзишган ва суд-тиббий экспертиза натижаларини кутишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0