Энди Telegram орқали паспорт столи бланкаларини олиш мумкин

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишДокументы мигранта ожидающего получения разрешения на работу
Документы мигранта ожидающего получения разрешения на работу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Паспорт столига бориб ўтирмасдан телефон орқали бланкани кўчириб олиш мумкин

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлига ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ мутасадди ходимлари ҳамкорлигида масофадан туриб Telegram мессенжери орқали Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимларида ишлатиладиган махсус бланкаларни фуқароларга бепул тақдим этиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

© ГУВД ТашкентаПаспорт столига бормасдан мессенжер орқали бланкани олиш мумкин
Бланки паспортного стола можно получит через Телеграм - Sputnik Ўзбекистон
Паспорт столига бормасдан мессенжер орқали бланкани олиш мумкин

Хабарда айтилишича, фуқаро Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимларида ишлатиладиган махсус бланкаларни кўчириб олиб, улардан фойдаланиши учун Telegramдаги @PassportInfoUz ботида рўйхатдан ўтиши лозим.

Рўйхатдан ўтилганидан сўнг керакли бўлим танланади ва ҳужжат бланкаси кўчириб олинади.

Янгиликлар лентаси
0