Спорт

Оксана Чусовитина олимпиадада саккизинчи бор қатнашишга тайёрланмоқда

© НОК УзбекистанаОксана Чусовитина на турнире в Мексике
Оксана Чусовитина на турнире в Мексике - Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда жаҳоннинг уч марта чемпиони ва Европа чемпиони бўлган Оксана Чусовитина еттита Олимпиадада қатнашган гимнастика тарихидаги ягона спортчи ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина саккизинчи бор Олимпиадада иштирок этиб ўз рекордини янгиламоқчи. Бу ҳақда nuz.uz хабар бермоқда.

Гимнастикачи Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Оксана Чусовитина Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Хабарда айтилишича, 42 ёшли спортчи тайёргарликни бошлаб юборган. У бунинг учун 27 сентябрдан 9 октябргача Монреал (Канада)да бўлиб ўтадиган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида қатнашишни мўлжалламоқда.

"Ушбу жаҳон чемпионатида қатнашаман, чунки Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага тайёрланишга қарор қилдим. Ушбу мақсадимга қадамба-қадам эришаман. Бу менинг орзум ва уни амалга оширишни истайман. Ҳеч қачон афсусланмаслик учун бунга уриниб кўрмоқчиман", — деган Чусовитина.

Бугунги кунда жаҳоннинг уч марта чемпиони ва Европа чемпиони бўлган Оксана Чусовитина еттита Олимпиадада қатнашган гимнастика тарихидаги ягона спортчи ҳисобланади. У ўтган йили Рио Олимпиадасида иштирок этганида 41 ёшу 56 кунлик эди. У Олимпиадаларда қатнашган энг ёши улуғ гимнастикачи сифатида ҳам рекордга эришган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала