Сиёсат

Ислом дунёсига ўз "катта йигирматалиги" керак - Назарбоев

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишҚозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
"Катта йигирматалик" муқобили ислом дунёсининг 15та етакчи давлатларидан ташкил топиши мумкин

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ислом дунёсида "катта йигирматалик" муқобилини ташкил этишни таклиф қилди, деб хабар берди Спутник Қозоғистон.

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳридаги ИҲТ саммитида - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Аксарият мусулмон давлатлари технологияларда ортда қолмоқда - Мирзиёев
"Мен, G-20га ўхшаш форум — ислом дунёсида фан ва иқтисодиётни ривожлантириш бўйича норасмий гуруҳни — ташкил этиш керак, деган фикрдаман. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 15та етакчи давлатидан ИҲТ-15 ташкилотини вужудга келтирса бўлади", — деб айтган Назарбоев якшанба куни ИҲТ саммитида.

Қозоғистон президенти, ислом дунёси учун фан ва технологиялар тараққиёти жуда муҳимлигини, ушбу йўналиш "ғарб давлатлари билан сермаҳсул ҳамкорлик"ни ривожлантириш учун асос бўла олишини таъкидлаб ўтган.

Назарбоев фикрича, ислом дунёсини ғарб билан яқинлаштириб турадиган форумларни тез-тез ўтказиб туриш керак.

Ўз навбатида Туркия президенти Ражаб Эрдўғон ИҲТ давлатлари ўртасида фан ва технологиялар тараққиёти соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш керак деган фикрни маъқуллаган.

"Ислом цивилизацияси — бу фан ва илм цивилизацияси. Мусулмонлар жаҳон сиёсатига йўналиш бериб турган даврларда, айнан ислом дунёси илм-фан ва инновациялар маркази бўлган. Фан ва ўқиш, тадқиқотлар мусулмонлар ҳаётида иккинчи планга ўтгач, ўша даврдан бошлаб ортда қолиш ва таназзул даври бошланган", — деган Эрдўғон.

Мусулмонлар - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Назарбоев: исломий жамият мураккаб синовларга дуч келмоқда
Эрдўғон айтган маълумотларга кўра, бугунги кунда ислом дунёсининг 55% аҳолиси саводсиздир.

"Бизнинг энг муваффақиятли фарзандларимиз, энг зўр онгларимиз ғарб давлатларига кетмоқда, ғарб ташкилотларида фаолият юритишмоқда, шунингдек, афсус билан қайд этиш жоизки, инновацион технологиялар соҳасида (маҳсулотларни) ишлаб чиқариш ўрнига уларнинг истеъмолчисига айланиб қолганмиз. Бу миллий хавфсизлигимиз нуқтаи-назаридан бизни заифлаштирмоқда", — деган Эрдўғон.

Эрдўғоннинг фикрича, ислом дунёси гуллаб-яшнаши учун, мусулмон мамлакатлари "билимларни ишлаб чиқариши" ва "уларга энг яхши даражада ишлов бериши" лозим. Айнан шу мақсадда Туркия президенти ИҲТ давлатлари ўртасида талабалар алмашинуви олийгоҳлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала