Ислом оламининг энг яхши олимларига Остонада махсус мукофот топширилди

© Sputnik / А. Соломонов / Медиабанкка ўтишАнализ бактериофагов в лаборатории
Анализ бактериофагов в лаборатории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мусулмон дунёсининг энг зўр олимлари Остонада бўлиб ўтаётган ИҲТнинг фан ва технологиялар бўйича ҳамкорлиги саммитига ташриф буюрдилар

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Якшанба куни Остона шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича ҳамкорлиги саммитида олимларни мукофотлаш тадбири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон мухбири.

"Мен фан ва технологиялар ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган ислом олами олимларини Қозоғистоннинг махсус мукофоти билан тақдирлашни таклиф қилган эдим. Ушбу ташаббусни рўёбга чиқариш учун бизнинг мамлакат ИҲТнинг Бош котибияти билан биргаликда ислом дунёсининг энг яхши олимларини танлаб олдик ва уларни саммитга таклиф этдик", — деб айтган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Тақдирланган олимлар:

Қозоғистон биотехнологиялар бўйича Миллий маркази Бош директори Ерлан Раманкулов биотехнологиялар соҳасида меҳнатлари учун мукофотланган.

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳридаги ИҲТ саммитида - Sputnik Ўзбекистон
Аксарият мусулмон давлатлари технологияларда ортда қолмоқда - Мирзиёев
Истамбул техник университети профессори Юсуф Якчи кимё соҳасида меҳнатлари учун тақдирланган.

Қирол Абдулла номидаги университет профессори Муҳаммад Слим Авлоний электротехника соҳасидаги меҳнатлари учун мукофотни қўлга киритган.

Вирус иммунологияси ва тиббий мутахассисларни тайёрлаш бўйича амалга оширган меҳнатлари учун Гамбия тиббий маркази бўлим бошлиғи Ассан Жайе мукофотланган.

Муҳаммад V номли университет профессори Райя Черкаоуи ал Мурсли ядро физикаси соҳасида амалга оширган ишлари учун тақдирланган.

Янгиликлар лентаси
0