Иқтисод

2022 йилгача Ўзкимёсаноат корхонаси 3,1 млрд $лик лойиҳаларни амалга оширади

© Sputnik / Игорь Катаев / Медиабанкка ўтишХимические удобрения
Химические удобрения - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
2020 йилда Япониянинг Mitsubishi компанияси билан қўшма саноат корхонасини барпо этиш ишлари якунланади. Ушбу корхонада йилига 660 тонна аммиак ва 577 тонна карбамид ишлаб чиқариш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. 2017-2021 йилларда "Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан жами қиймати 3,1 млрд долларлик янги лойиҳаларни амалга оширади. Булар президент қарорида қайд этилган.

Гранулы полипропилена - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Мирзиёев кимёсаноат учун ягона экспорт-импорт компаниясини тузди

Қарор билан соҳани келгуси 5 йилда ривожлантириш дастури тасдиқланган. Унга 43 та хорижий маҳаллий сармоялар киритилган. Жумладан, янги ишлаб чиқаришлар бўйича 25 та лойиҳалар қиймати 2,7 млрд доллар ва ишлаб чиқаришни такомиллаштириш бўйича 18 та лойиҳалар қиймати 405,6 млн долларлик лойиҳалар киритилган.

Шунингдек, "Ўзкимёсаноат" томонидан Япониянинг Mitsubishi Heavy Industries билан ҳамкорликда 2020 йилда қўшма саноат корхонасини барпо этиш ишлари якунланади. Ушбу корхонада йилига 660 тонна аммиак ва 577 тонна карбамид ишлаб чиқариш режалаштирилган. Лойиҳада 985,7 млн долларлик "Навоийазот" АЖ ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Бундан ташқари, 2018 йилга хитойлик CAMCE Engineering ва HQC Shanghai корхоналари 100 минг ПВХ, 75 тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол қиймати 500 млн долларлик мажмуа барпо этилади.

Традиционные шелковые платки из Ферганской долины - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда ипак нанотехнологиялар ёрдамида етиштирилади
Мазкур рўйхатга 107,3 млн долларлик "Фарғонаазот" АЖни,165,1 млн долларлик испаниялик Maxam — "Аммофос-Максам" АЖ ва 21 млн долларлик "Максам-Чирчик" АЖ ишлаб чиқаришларни такомиллаштириш лойиҳалари киритилган.

Дастурга асосан 1,9 млрд долларлик хорижий сармоялар ва кредитлар, 750,5 млн долларлик Ўзбекистон ривожлантириш ва тараққиёт жамғармаси сармоялари, 120,4 млн долларлик банк кредитлари ва 321,4 млн доллар "Ўзкимёсаноат"нинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, лойиҳаларни амалга ошириш натижасида минерал ўғитларни ишлаб чиқаришни 1,6 бараварга ёки 2 млн тоннагача ошириш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзкимёсаноат" АЖ 2001 йил март ойида ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига 43 ташкилотлар киритилган. Бугунги кунда ушбу корхоналар томонидан 1,5 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0