Жамият

Самарқандда гиёҳванд моддалар сотувчиларга қамоқ жазоси берилди

© AP Photo / Anvar IlyasovУничтожение наркотиков сотрудниками СНБ Узбекистана на окраине Ташкента
Уничтожение наркотиков сотрудниками СНБ Узбекистана на окраине Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Жиноий гуруҳ бошлиғи Тўлқин Холов қорадорини катта миқдорда сотиб олиб ўз ёрдамчилари орқали тарқатишни йўлга қўйган.

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туман суди гиёҳванд моддаларни ноқонуний олиб келиш  ва сотиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари устидан ҳукм ўқиди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ургут туманидан бўлган 32 ёшли Тўлқин Холов бошчилигидаги жиноий гуруҳни Самарқанд вилояти Миллий хавфсизлик хизмати тезкор қидирув бўлими ходимлари қўлга олишди.

"Тайлоқ туманида ўтказилган махсус операция давомида Нексия автомобили тўхтатилди. Унда йўловчилардан бири О.Жўраев наркотик моддалар билан қўлга олинди. Кейинчалик жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам қўлга олинди: А.Даминов, Б.Баротов, И.Бойматов, Ш.Раззоков ва олдин судланган А.Гаппоров ва Ш.Норовлар", — деди суд вакили.

Суд мажлисида маълум бўлишича, гуруҳ етакчиси Тўлқин Холов қорадорини катта миқдорда сотиб олган ва ўз ёрдамчилари орқали кичик партияларга бўлиб сотган.

Қўлга олиш вақти тезкор қидирув бўлим ходмлари 400 граммга яқин қорадори, жиноят йўли билан топилган 18 млн сўм пул ва наркотик моддаларни ташиш учун фойдаланилган 5та автомашинани мусодара қилишган.

Кўриб чиқилган иш юзасидан жиоий гуруҳнинг барча аъзолари Ўзбекистон ЖКнинг бир қатор бандлари бўйича айбдор деб топилган. Хусусан, Тулқин Норов ва Абдурауф Даминов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган, гуруҳнинг бошқа аъзолари 7 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси олишган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала