Иқтисод

Долларнинг расмий курси пасайди, евро эса ошди

© Sputnik / Антон Денисов / Фотобанкка ўтишДеньги
Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Шу йил 5 сентябрдан Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 8100 сўмга тенг қилиб белгиланган эди

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 2017 йил 12 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини янгилади.

Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари, 5 сентябрь куни ўрнатилган валюта курсига нисбатан қарийб 8 сўмга пастлаган ва 8092.13 сўмга тенг бўлган (-7.87).

Евро эса 73.17 сўмга қимматлашди ва 9 718.65 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрдан Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 8100 сўмга тенг қилиб белгиланган эди. Ўшанда доллар курси 29 августда белгиланган аввалги кўрсаткичга нисбатан 3889 сўм 65 тийинга ошганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала