Иқтисод

Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг йирик гипермаркетлар тармоғи иш фаолиятини бошлаши мумкин

© INDRANIL MUKHERJEE / AFPПокупатели в супермаркете "Big Bazaar" в Мумбаи
Покупатели в супермаркете Big Bazaar в Мумбаи - Sputnik Ўзбекистон
Бундан олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда гипер ва супермаркетларни қурилиши бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланган эди

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Келгуси йилларда Ҳиндистоннинг йирик гипермаркетлар тармоғи Ўзбекистонда ўз иш фаолиятини бошлаши мумкин. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Интерьер московского ресторана ПЛОВ - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон мевалари Россиянинг энг қиммат ресторанлари менюсидан ўрин олади

Шу кунларда Ҳиндистоннинг Future Group раҳбар ўринбосари Эшли Ражан иштирокидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ушбу йирик корпорация таркибига дунёда машҳур бўлган 14 тадан ортиқ гипермаркетлар, Big Bazaar, Food Bazaar, EasyDay, Central, FoodHall тармоқлари киради. Компания Ҳиндистоннинг 240 та йирик шаҳарларида 2,5 минг дона гипермаркетлар, 30 минг дона майда савдо нуқталарини назорат қилади.

Ташриф давомида делегация аъзолари Ташқи савдо вазирлигида иккитомонлама музокаралар ўтказдилар. Унда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари батафсил муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг дуккакли маҳсулотларини ва қайта ишланган мева-сабзавотларни экспорт қилишни кенгайтириш масалалари юзасидан келишувлар ўтказилди.

Ташқи савдо вазирлигининг матбуот-хизмати маълум қилишича, ҳиндистонлик меҳмонларда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича  ҳамкорлик лойиҳалари қизиқиш уйғотди. Бундан ташқари, Ҳиндистон вакиллари Ўзбекистонда иқтисодиётни янада либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида хабардор этилди. Учрашув натижаларига кўра, томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда гипер ва супермаркетларни қурилиши бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланган эди. Хусусан, 2019 йил якунига қадар деҳқон бозорларда замонавий савдонинг барча талабларига жавоб берадиган 9 та уч қаватли гипермаркетлар, 28 дона икки қаватли супермаркетлар, 126 та бир қаватли супермаркетлар ва 79 та минимаркетлар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда автомобил тураргоҳлар барпо этиш режалаштирилган. Барча савдо мажмуалари автомашиналар тўхташ жойлари билан таъминланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала