Дунёда

Қозоғистон МХҚ собиқ раҳбари 7,5 йилга қамалди

© Foto: Официальный сайт КНБ РКНартай Дутбаев
Нартай Дутбаев - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Дутбаев суд ҳукми билан "генерал лейтенант" ҳарбий унвон ва давлат мукофотларидан маҳрум этилади

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Нартай Дутбаев давлат сирларини ошкор этиш бўйича суд томонидан айбдор деб топилди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.

Мусулмонлар - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Назарбоев: исломий жамият мураккаб синовларга дуч келмоқда

Суд жараёни Акмола ҳарбий гарнизон судида ёпиқ тарзда ўтди. Суд ҳукми 24 августда чиқарилган ва 11 сентябр куни маълум қилинди.

Суд ҳукмига асосан Дутбаев давлат сирларини ошкор этишда ва хизмат ваколатлари суистеъмол қилишда айбдор деб топилди. Унга 7 йилу 6 ой озодликдан маҳрум этиш ва умрбод давлат хизматига ишга кириш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси қўлланилди. Шунингдек, Дутбаевни "генерал лейтенант" ва давлат мукофотларидан маҳрум этиш бўйича тақдимнома киритилди.

Дутбаев билан бирга яна 3 та шахс судланди. Улар ҳам озодликдан маҳрум этиш жазолари қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, Нартай Дутбав 2001-2006 йилларда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасига раҳбарлик қилган. Сиёсатчи Алтинбек Сарсенбаевни ўғирлаб кетилиши ҳолатига махсус хизмат ходимлари алоқадорлиги иаълум бўлгандан сўнг Дутбаев исътефога чиққан эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала