Ҳодисалар

Андижондаги "Жаҳон" буюм бозорида ўғирлик қилган аёллар қўлга олинди

Аёллардан иборат жиноий гуруҳ икки тадбиркорнинг умумий нархи 280 минг сўмлик 7 жуфт болалар оёқ кийими ва умумий нархи 290 минг сўмлик 2 дона аёллар сумкаларини ўғирлашади

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот-хизмати аёллардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олингани тўғрисида ахборот берди.

АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
МХХ Ўзбекистонни ноқонуний валютафурушлардан тозалаяпти
Хабарда айтилишича, Булоқбоши тумани Фароғат кўчасида яшовчи М.А. исмли аёл, унинг қизи ҳамда дугонаси Д.М.лар Андижон шаҳридаги "Жаҳон" буюм бозорида ўғрилик қилишни режалаштиришади.

Ушбу бозорда савдо қилаётган икки тадбиркорнинг умумий нархи 280 минг сўмлик 7 жуфт болалар оёқ кийими ва умумий нархи 290 минг сўмлик 2 дона аёллар сумкаларини ўғирлашади. Бироқ улар узоққа боришмади.

Аёллардан иборат жиноий гуруҳ аъзоларидан бирига тегишли "Spark" русумли автомашинага юклаётган вақтларида ашёвий далил билан ушландилар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала