Спорт

ФИФА президенти Умид Аҳмаджоновга табрик йўллади

© Sputnik / Александр Вильф / Фотобанкка ўтишФИФА президенти Жанни Инфантино
ФИФА президенти Жанни Инфантино - Sputnik Ўзбекистон
Футбол ва унинг бошқарувини муҳокама қилишни истасангиз, ФИФА эшиклари Сиз учун доимо очиқ бўлади, деб ёзган ўз табрик мактубида Жанни Инфантино

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. ФИФА президенти Жанни Инфантино 12 сентябр куни ЎФФ президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджоновга табрик йўллади, деб хабар берди "Узрепорт".

Глава Узбекистана Шавкат Мирзиёев в день празднования 70-летия президента Федерации футбола Узбекистана Мираброра Усманова указом от 4 июля наградил орденом Дустлик - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Мираброр Усмонов терма жамоани ЖЧга олиб чиқишга ваъда бермаганлигини айтди
"Ҳурмати Умид Аҳмаджонов! Сизни 2017-2021 йиллар учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайланганингиз билан чин юракдан табриклайман ва энг эзгу тилакларни билдираман. Сизнинг чуқур билимингиз ҳамда "Пахтакор" ФК вице-президенти, Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти, Миллий Паралимпия қўмитаси вице-президенти каби лавозимларда ишлаб тўплаган кўп йиллик тажрибангиз мамлакатингизда футболнинг барқарор ривожига ҳисса қўшишига ишонаман.

Олдингизга қўйган мақсадларга эришиш йўлида мен ва ФИФАнинг далдасига таянишингиз мумкин. Футбол ва унинг бошқарувини муҳокама қилишни истасангиз, ФИФА эшиклари Сиз учун доимо очиқ бўлади. Сизни Сюрих (Швейсария)га тез орада таклиф қилишдан ва ФИФА тизими билан таништиришдан мамнун бўламан. ФИФА вакиллари Сиз билан шу кунларда боғланиб, ташриф вақтини муҳокама қилади.

Шу ўринда, Сиз билан биргаликда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари этиб сайланган ҳамкасбларингизга табрикларимни етказиб қўйишингизни сўрайман. Сизга омад, куч ва муваффақият тилаган ҳолда тез орада учрашиб, табригимни шахсан етказишга умид қилиб қоламан", — дейилади ФИФА президентининг табригида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОФК президенти Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа Умид Аҳмаджоновни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайлагани билан табриклаган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала