Техас штатида "Харви" довули оқибатида 82 киши ҳалок бўлди

© REUTERS / Adrees LatifУлица Хьюстона, затопленная в результате урагана Харви. 28 августа 2017
Улица Хьюстона, затопленная в результате урагана Харви. 28 августа 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан аввал довул оқибатида 60 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Техас штатида "Харви" довули оқибатида 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Техас штати губернатори Грег Эббот куни кеча ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Ураган Ирма - Sputnik Ўзбекистон
"Ирма" довули Флорида штатининг 3 миллион аҳолисини электр токисиз қолдирди

Бундан аввал 60 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

"Бизда 82 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор", — деди Эббот.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни АҚШнинг Техас штатига "Харви" довули бостириб келди. "Харви" довули сўнги 12 йил ичида энг талофатли довул бўлди.

Саккиз кун давомида "Харви" довули рекорд даражадаги ёғингарчиликларни келтириб чиқарган. Хьюстон ва Техасда содир бўлган сув тошқинида 13 минг киши қутқариб қолинди.

АҚШ президенти Дональд Трамп табиий офат рўй берган ҳудудга ташриф буюриб, жабрланганларга ёрдам берилиши ҳақида ваъда қилди.
Янгиликлар лентаси
0