Фаол Тошкент: Мирзиёев нега Марказий Осиё бўйлаб сафар қилмоқда

© Официальная страница президента Таджикистана в FacebookШавкат Мирзиёев, Эмомали Рахмон и Нурсултан Назарбаев на саммите в Эр-Рияде
Шавкат Мирзиёев, Эмомали Рахмон и Нурсултан Назарбаев на саммите в Эр-Рияде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари президентлари орасида энг фаоли, Эмомали Раҳмон эса учрашувларда деярли қатнашмаяпти - Sputnik Ўзбекистон мухбири бунинг сабабларига ойдинлик киритишга уриниб кўрди

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik, Антон Курилкин. Марказий Осиёда олий даражадаги учрашувлар сони кескин ошди — ўтган ойлар давомида Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари халқаро ташкилотлар майдонларида ҳамда икки томонлама музокаралар шаклида бир неча марталаб учрашдилар.

Муносабатларнинг фаоллашуви ва бундай учрашувларда Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон нима учун деярли қатнашмаётганлиги Sputnik Ўзбекистон мухбири таҳлилида.

Дипломатия муваффақиятлари

Ўтган йил давомида энг фаол етакчи Шавкат Мирзиёев бўлди — Ўзбекистон президенти Қозоғистон ва Туркманистонга икки мартадан борди, дам олиш кунлари эса Тошкентда Нурсултон Назарбоев билан, сўнгра Ашхободда Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашувлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Миризиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Октябрда Ўзбекистонга Мирзиёевнинг қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаев ташриф буюради. Бу президентларнинг кейинги йил ичидаги учинчи учрашувлари бўлади.

Бу раҳбарлар сўнгги вақтда халқаро тадбирлар майдонларида — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, ИҲТ ва МДҲ саммитларида ҳам учрашдилар.

Муҳокамаларнинг асосий мавзуси иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик ҳамда умумий муаммоларни ҳал қилиш бўйича режалар тузиш — масалан, чегара пунктлари фаолияти, савдо-сотиқ тизимини соддалаштириш, қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни кучайтириш кабилар бўлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи давомида президентлар бир нечта инвестицион шартномалар: ГЭС қурилиши ва иккита йўл — темир йўли ва автомобил йўли қурилиши бўйича ҳужжатлар имзоладилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев с супругой в аэропорту Манас - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунланди

Қозоғистонга ташриф ҳам муваффақиятли бўлди: музокаралар якунига кўра қозоқ-ўзбек бизнес форумлари туркуми бошланди.

Икки томонлама мулоқотлар минтақа учун ғайриоддий шартномага олиб келди — ҳарбий техника етказиб бериш. Қозоғистоннинг Kazakhstan Paramount Engineering компанияси 15 сентябр куни Ўзбекистонга минага қарши ҳимояга эга зирҳланган автомобиллар етказиб беришини эълон қилди.

Туркманистонга ташрифлар ҳам самарали якунланди: Мирзиёевнинг икки ташрифи натижаларига кўра мамлакатлар ҳамкорлик борасида бир нечта шартномалар имзолади, алоҳида корхоналар эса трансчегаравий шерикликни йўлга қўйди.

Тошкент ўрнак бўлмоқда

Кейинги бир йил давомида Марказий Осиёдаги давлатлар муносабатларидаги вазият кескин ўзгариб кетди ва МДҲ мамлакатлари институти Марказий Осиё бўлими мудири Андрей Грозиннинг Sputnik Тожикистонга айтишича, бунга Тошкентдаги раҳбариятнинг ўзгариши сабаб бўлган.

Узбекистан и Туркменистан соединят новые мосты через Амударью - Sputnik Ўзбекистон
Ашхабодда ўзбек-туркман чегараси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

"Вазият сезиларли равишда соғломлашмоқда. Агар бугунги ҳолат билан бундан икки йил аввалги ҳолатни солиштирадиган бўлсак, фарқ ер билан осмонча. Тошкентнинг қўшнилар билан муносабатларидаги кескинлик юмшади ва бу менинг фикримча, Шавкат Миромоновичнинг фаол позицияси туфайли юз берди", — деди Грозин.

Экспертнинг айтишича, Ўзбекистоннинг янги президенти барча билан фаол мулоқот қилмоқда — кўплаб сафарларга чиқмоқда, кўплаб учрашувлар ўтказмоқда ва ҳаттоки кўплаб зиддиятлар бўлган Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳам мулоқот қилмоқда ҳамда баҳсли ҳолатларни ечишга ҳаракат қиляпти.

Умуман олганда, Грозиннинг таъкидлашича, айрим муаммолар — сувдан фойдаланиш, аниқланмаган чегаралар, анклавлар, товар алмашишдаги муаммоларга қарамасдан, олдинга силжиш бўлмоқда, вазият эса яхши томонга ўзгара бошлади.

Выставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Душанбедан жавоб: октябрда Тошкентда тожик маҳсулотлари намойиш этилади

Умумий тренддан эса фақатгина Душанбе тушиб қолмоқда: экспертнинг айтишича, бу биринчи навбатда Раҳмоннинг ташқи сиёсатдаги стратегик ҳисоб-китоблари билан изоҳланади.

"Назаримда, Душанбе оқилона ташкил этилмаган ташқи сиёсати сабабли умумминтақавий жараёнлардан ташқарида қолиб кетди. Шунинг ортидан тожик-ўзбек муносабатлари қотиб турибди", — деб қўшимча қилди Грозин.

Бунинг устига, томонлар муносабатларни тиклашда ким "биринчи қадам"ни ташлаши лозимлигини аниқлай олишмаяпти.

"Ташаббус ким томонидан чиқиши сўроқ остида. Тошкент "копток" Душанбе томонида деб ҳисобламоқда. Тожикистон пойтахтидагилар эса аксинча ҳисоблашмоқда — айниқса, Ўзбекистон Бишкек билан яхши муносабат ўрната олишини кўрсатганидан кейин", — хулоса қилди эксперт.

Куч бирликда

Минтақада икки томонлама муносабатларнинг фаоллашуви иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорлик билан бир қаторда хавфсизликка таҳдиднинг ортиши билан ҳам изоҳланади, деб ҳисоблайди Ломоносов номидаги МДУ профессори, сиёсатшунос Андрей Манойло.

"Хавфсизлик соҳасидаги вазият кескинлашмоқда… Давлатлар раҳбарлари жиддий таҳдидлар мавжудлигини сезиб туришибди", — дейди эксперт.

Флаги Узбекистана и Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон илк бор ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолашди

Манойлонинг фикрича, ҳозирда Тожикистонда мураккаб ички вазият ҳукм сурмоқда — масалан, юқори мартабали офицерларнинг жангарилар томонига ўтиб кетишлари юз берди. Бошқа тарафдан, мамлакат чегарасини тожик ҳарбийлари билан бирга Россия Қуролли кучларининг 201-базаси шахсий таркиби қўриқламоқда.

Манойлонинг таъкидлашича, умуман олганда, Марказий Осиё раҳбарлари нишон остида алоҳида давлатлар эмас, балки бутун минтақа турганлигини жуда яхши тушунишади ва шунинг учун хавфсизлик масалалари фақатгина биргаликда ҳал этиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0