Жамият

Ички ишлар тизимида олти нафар подполковник янги лавозимларга тайинланди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ички ишлар тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон ички ишлар тизимида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди uznews.uz.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
ИИВ тизимида қатор янги тайинловлар амалга оширилди

Хабарга кўра, подполковник Илҳом Қутлимуротов ИИВ Жиноят қидирув Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Мурод Нурмуҳамедов — ИИВ Патруль- пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳамда подполковник Акмал Жўраев ИИВ Махсус отряд командири этиб тайинланган.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб подполковник Шуҳрат Йўлдошев тайинланган.

Подполковник Шерзод Холмуродов Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи ҳамда подполковник

Озоджон Сатторов Навоий вилояти Конимех тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала