Жамият

Ўзбекистон қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш бўйича Хитой тажрибасини ўрганади

© Sputnik / Антон Денисов / Фотобанкка ўтишОбработка рисовых полей во Вьетнаме
Обработка рисовых полей во Вьетнаме - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш бўйича қатор вазирлик ва идоралар билан музокаралар ўтказади

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган "Сифат бўйича иккинчи Хитой анжумани"да иштирок этмоқда.

Весенние полевые работы на полях - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватловчи янги фонд ташкил қилинди

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон делегацияси қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш бўйича хитойликларнинг тажрибасини ўрганиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф давомида икки мамлакат ўртасидаги стратегик ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш бўйича қатор вазирлик ва идоралар билан музокаралар ўтказилади.

Маълумотларга кўра, 2017 йилнинг биринчи ярмида икки мамлакат ўртасидаги товар алмашув ҳажми 2,5 миллиард доллардан ортган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала