Тошкентда гиёҳванд моддалар тайёрланган бангихона аниқланди

© ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эр-хотин икки йил давомида ўз уйида морфин, кодеин ва опий гиёҳванд воситаларни тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. МХХ ходимлари гиёҳванд моддалар тайёрланган уй фаолиятига чек қўйдилар, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Уничтожение наркотиков сотрудниками СНБ Узбекистана на окраине Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда гиёҳванд моддалар сотувчиларга қамоқ жазоси берилди

Ушбу уйда ноқонуний фаолиятини ҳеч қаерда ишламайдиган 52 ёшли Наталья Череповская ва унинг эри 49 ёшли Назар Тожибоев ташкил қилишган. Қўлга олинганларнинг иккови ҳам беш мартадан гиёвандлик билан боғлиқ турли жиноятлар, шунингдек, фирибгарлик, ўғрилик бўйича судланган.

"Эр хотин ўз уйларида гиёҳванд моддаларни тайёрлаш ва бангихона ташкил қилганлар. У ерда улар турли наркотик моддалар: морфин, кодеин, опий моддаларни тайёрлаш, истеъмол қилиш ва сотиш ишлари билан шуғулланишган. Тезкор ходимлар ушбу уйда 37 ёшли Эркин Парпиев ва 38 ёшли Игор Кимни қўлга олганлар. Улар ушбу уйда гиёванд моддаларни сотиб олиб истеъмол қилишган", — деб таъкидлади Sputnik мухбирига орган ходими.

Дастлабки тергов жараёнида шу маълум бўлдики, Череповская ва Тожибоев ўз уйида икки йил давомида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келишган.

Изъятые в ходе рейдов наркотики - Sputnik Ўзбекистон
МХХ йирик миқдордаги гиёҳванд модда олиб кирилишининг олдини олди
Уйни кўздан кечириш давомида кўкнор, аммиак, эритгич, димедрол, санат, тропикамид сингари тиббий дори воситалари топилган. Булар қон томирига йўналтирувчи оғир наркотик тайёрлашда ишлатилади. Шунингдек, тезкор ходимлар гиёҳванд моддаларни тайёрлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналарни ҳам топишган.

Ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, олиб қўйилган морфин, кодеин ва опиум гиёҳвандлик моддаси эканлиги тасдиқланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Череповская ва Тожибаевга нисбатан Жиноят кодексининг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0