Ҳодисалар

Марғилонда экстремистик ёзувлар тарқатган ака-укалар судланди

© Sputnik / Константин РодиковЗадержанный на заседании суда
Задержанный на заседании суда - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ҳар икки судланувчи Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари ўтказган махсус тадбир чоғида қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди диний-экстремистик материаллар тарқатишда айбланган ака-ука Дилмурод ва Ҳамидулла Мирзаакбаровлар ишини кўриб чиқди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ҳар икки судланувчи Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари ўтказган махсус тадбир чоғида қўлга олинган.

Суд мажлисида аниқланишича, 41 ёшли Дилмурод Мирзаакбаров 2010 йилда уяли телефони орқали интернетдан Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган "жиҳодчилар" гуруҳи ғоявий етакчиларининг диний-экстремистик даъватлари ёзилган аудиоёзувларни кўчириб олган. Кейин бу ёзувларни ўзининг саккиз нафар собиқ синфдошига берган.

Панжара - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбекистонда халифалик қуришни режалаштирган экстремистлар суд қилинди

"Айбланувчи 2012 йилда бу материалларни ўзининг 30 ёшли укаси Ҳамидуллага ҳам берган ва у бу ёзувларни танишларига тарқатган", — деди суд вакили.

Суд мажлиси давомида гувоҳлар Дилмурод Мирзаакбаров уларга республикада тақиқланган диний-экстремистик ёзувларни тарқатганлигини тасдиқлашди.

Айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди ва қилган иши учун пушаймонлигини билдирди.

Суд айбланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитгач, Д.Мирзаакбаровни Жиноят кодексининг 2441-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) бўйича айбдор деб топди ва олти йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Унинг укаси Ҳ. Мирзаакбаров ҳам ушбу модда бўйича айбдор деб топилди ва унга икки йилу бир ой муддатга иш ҳақининг 20 фоизини ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0