Спорт

Футболдаги коррупция ва қинғирликларга қарши махсус бўлинма ва қўмита тузилади

© fotoliaФутбольный мяч
Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Футболчиларнинг ёшларини сохталаштириш каби иллатга қарши курашиш бўйича ҳам янги чора-тадбирлар белгилаб олинади

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. ЎФФ структурасида футболдаги коррупциянинг олдини олиш учун маъсул бўлган махсус бўлинма, шунингдек, келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича бўлим ва янги қўмита иш бошлайди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизматига таяниб championat.asia хабар берди.

Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Терма жамоа мураббийлигига фақат хорижлик мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда - ЎФФ

Хабарда билдирилишича, бу бўлинма ва қўмита фаолиятини ЎФФ президенти шахсан назорат остига олади.

Бундан ташқари, ЎФФ болалар ва ўсмирлар футболини қинғирликлардан тозалашни мақсад қилган бўлиб, ёшларнинг футбол мактаблари ва клубларига жойлашишида, шунингдек, машғулотлар жараёнида маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчиликка йўл қўйилмаслиги ва спорт принципларининг бирламчи бўлишини таъминлашга қаратилади.

Шунингдек, футболчиларнинг ёшларини сохталаштириш каби иллатга қарши курашиш бўйича ҳам янги чора-тадбирлар белгилаб олинади. Федерациянинг "Ҳар бир болага биттадан тўп" номли янги ривожлантириш дастури ишга туширилади.

Янгиликлар лентаси
0