Жамият

Аскар Акаев: Қирғизистон революцион ривожланиш йўлидан бориши керак

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишМосковский экономический форум
Московский экономический форум - Sputnik Ўзбекистон
Биринчи президент - Қирғизистон иқтисод ва маориф тизимини олға қадамлар билан, революцион услубда ривожлантириш керак, деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik.  Қирғизистон биринчи президенти Аскар Акаев Sputnik студияси меҳмони бўлди.

Собиқ президенти яқинда ўзининг янги китобини нашрдан чиқарди.  Унинг номи "Қирғизистон тезкор ривожланиш стратегияси" деб аталган бўлиб унда 2033 йилда Қирғизистон қандай мамлакатга айланиши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилиб берилган. 

Асқар Акаевнинг фикрига кўра, бугун дунё глобаллашиб бормоқда. Илмий-техник ютуқлардан дунёнинг исталган нуқтасидан туриб фойдаланиш мумкин, хоҳ у ривожланган мамлакат хоҳ қолоқ мамлакат ҳудуди бўлсин.

Интерактивная школа в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Дунёдаги энг яхши таълим тизими қанақа?

Биринчи президент — Қирғизистонда биринчи навбатда иқтисод ва маориф тизимини олға қадамлар билан, революцион услубда ривожлантириш керак, деб ҳисоблайди.

Бу борада Акаев Финляндияни мисол қилиб кўрсатди. Собиқ президент айтишига қараганда, бир вақтлар Европанинг энг қолоқ мамлакати бўлган Финляндия, фақатгина маориф тизимини кескин яхшилаш эвазига, бир авлод умири давомида бутунлай бошқа мамлакатга айланди. Бугунги кунда Финляндия Европанинг иқтисодий ва ижтимоий томондан энг ривожланган  мамлакатларидан биридир, финларнинг таълим тизими эса — дунёда энг яхши деб тан олинган.

Шунингдек, Аскар Акаев Қирғизистонда октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда октябрда бўлиб ўтадиган сайловларда 13та номзод рўйхатдан ўтган, улардан уч нафари етакчилик қилмоқда.  Қирғизистон Конституциясига кўра, президент 6 йилга сайланади ва қайта сайловда иштирок эта олмайди.

Акаев президент сайловида шундай кучли рақобат борлигини жуда яхши деб баҳолади.

"Шундай кучли рақобат борлиги бу яхши, бу халқ учун танлов имконияти бор дегани. Бу жуда яхши. Иккинчидан, етакчи номзодларнинг уч нафари собиқ бош вазир лавозимида ишлагани ҳам жуда яхши. Демак улар бошқарувчилик тажрибаси бор ва улар президент бўлишга тайёр", — деди Аскар Акаев.

Қирғизистон биринчи президентининг фикрига кўра, коллектив ақл тўғри қарор қабул қилишга қодир ва у мамлакат учун энг керак бўлган президенти танлайди.

Бугунги кундан Қирғизистоннинг энг асосий муаммолари нимада?

1. Популист-сиёсатчилар кўплиги. Қирғизистонда айрим сиёсатчилар, амалга ошириб бўлмайдиган ишларни ваъда беришади. Одамлар эса уларга ишонишади ва овоз беришади, натижада — эски ҳаммом, эски тос.  Ушбу сайловда умид қиламанки Қирғизистонга реалист-сиёсатчи президент бўлади ва халқни барча қийинчиликларни меҳнат ва тер тўкиш билан енгишга чақиради. Бизга реал-полтиклар керак.

Задержание одного из организаторов теракта в метро Санкт-Петербурга А. Азимова - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Кеча қўлга олинган террорчи собиқ Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди

2. Жамиятнинг исломлашиб кетиши 

Қирғизистонда ҳаётининг барча жабҳаларида исломлашиш жараёни чуқурлашиб бормоқда. Бу яхшиликка олиб келмайди. Қирғизистон халқи ҳар доим либерал исломга эътиқод қилган. Қирғиз аёллари ҳатто феодал жамиятда ҳам паранжи киймаган. Бугун эса, Бишкекда ҳар уч аёлдан бири паранжида юрар экан. Мен соғлом ислом тарафдориман, радикаллашувга қаршиман. Чунки бу яхшиликка олиб келмайди. Умид қиламанки, янги президент мамлакатни дунёвий йўлдан олиб боради. Радикал ислом ғоялари ҳаётни қамраб олишига йўл қўймайди.

3. Жамиятнинг тарқоқлиги. Давлатда тарқоқликка қарши курашиш лозим. Ўн йил президентлик давримда  жануб ва шимолни бирлаштиришни ўзимнинг асосий вазифам деб билганман. Охирги пайтлар нафақат сиёсий элитада, халқ орасида ҳам бўлинишни ҳис қилаяпман. Бу хавфли.

Агар биз мана шу уч муаммони енгиб ўта олсак Қирғизистон эркин ва тез ривожланиши йўлига кириши мумкин, деди Аскар Акаев.

Эслатиб ўтамиз, Аскар Акаев 1990-2005 йиллардар Қирғизистон президенти, Техник фанлар номзоди ва МГУ ўқитувчиси.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader