Жамият

Мирзиёев Нью-Йоркда ХВЖ директори билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишМеждународный валютный фонд
Международный валютный фонд - Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда валюта ислоҳоти жараёнида давлат органлари ва тижорат банкларини қўллаб-қувватлаш, савдодаги тарифларни камайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Нью-Йорк шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси фармойиш берувчи директори Кристин Лагардни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон раҳбари Халқаро валюта жамғармаси жаҳон иқтисодиётидаги вазиятнинг яхшиланишида муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Валюта ислоҳоти Ўзбекистон иқтисодиётининг юксалишига олиб келади - ХВФ

Лагард 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ иқтисодий ва таркибий ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилаётгани билан Мирзиёевни қутлади.

Кристин Лагард Ўзбекистонда валюта бозорининг эркинлаштирилгани мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлиги ошиши, экспорт ҳажми кенгайиши, хорижий ва хусусий инвестицияларнинг кўпайиши, янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашувда валюта ислоҳоти жараёнида давлат органлари ва тижорат банкларини қўллаб-қувватлаш, савдодаги тарифларни камайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди.

​Давлат бюджетини профицит билан бажариш, солиқ маъмурчилиги ва давлат статистикаси соҳасини тубдан яхшилаш, банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, ташқи савдо сиёсатини эркинлаштириш каби навбатдаги вазифаларга эътибор қаратилди.

Ўзбекистон билан Халқаро валюта жамғармаси ҳамкорлигини кенгайтириш, мамлакатда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини такомиллаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Женщина считает банкноты после обмена валюты в филиале Национального банка Узбекистана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонликлар ҳукуматнинг валюта ислоҳотини қўллаб-қувватлашди

Кристин Лагард Халқаро валюта жамғармаси техник кўмаклашиш ва иқтисодий сиёсат масалалари бўйича тавсиялар бериш орқали Ўзбекистон молия тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Жорий йил май ойида Ўзбекистон делегацияси Халқаро валюта жамғармасида валюта сиёсатини ислоҳ қилиш бўйича учрашув ўтказганди. Июль ва сентябрь ойларида Жамғарма миссияси Ўзбекистонда бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 2 сентябрда Ўзбекистон президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала