Ўзбекистон туҳфаси: Регистон майдони макети БМТ штаб-квартираси безагига айланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМакет площади Регистан, подаренный Мирзиёевым ООН
Макет площади Регистан, подаренный Мирзиёевым ООН - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясида илк бор иштирок этди, сўнгра Самарқанддаги Регистон майдони макетини БМТга туҳфа қилди

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотига Ўзбекистон Республикасининг туҳфаси — Регистон майдонининг макетини топширди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на Генассамблее ООН - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев БМТда диний бағрикенглик тўғрисидаги резолюцияни қабул қилиш таклифини киритди

Ушбу экспонат БМТ штаб-квартирасининг энг гавжум жойларидан бирига, БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Бош Ассамблея заллари ўртасидаги фойега ўрнатилди.

Регистон майдонининг макети Ўзбекистоннинг қўли гул уста ҳунармандлари томонидан ясалган бўлиб, қимматбаҳо металл ва гўзал миллий нақшлар билан безатилган. БМТ бош котиби ўринбосари Жен Бигл шундай гўзал ва теран мазмунга эга туҳфа учун Ўзбекистон президентига чуқур миннатдорлик билдирди.
Тадбирда шунингдек, Бош Ассамблея сессиясига келган дипломатлар, БМТ ахборот маркази ходимлари қатнашди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

© Пресс-служба Президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва БМТ бош котиби ўринбосари Жен Бигл
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и заместитель Генерального секретаря ООН Джен Бигл - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва БМТ бош котиби ўринбосари Жен Бигл

Регистон Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган Самарқанд шаҳрининг рамзига айланган. Мажмуа 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Регистон бугунги кунда ҳам дунё сайёҳларини ўзига тортмоқда. Бу ерда ўтказиладиган "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали унинг довруғи ва халқлар дўстлигидаги аҳамиятини янада оширмоқда.

Янгиликлар лентаси
0