Тошкентлик фуқаро "чиройли" авторақамни 50 млн сўмга сотиб олди

© Foto : Новости Узбекистана"Красивые" номера на автомобиль в Узбекистане
Красивые номера на автомобиль в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, яна тўртта чиройли авторақам сотилган

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Кеча аvtoraqam.uzex.uz сайти орқали ўтказилган автомототранспорт воситалари учун аукционда чиройли рақамлардан бири 50 млн сўмдан ортиқроққа сотилди. Бу ҳақда Ўзбекистон республика товар хомашё биржасининг матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Z 770 ZA авторақамини 50 миллион 773 минг сўмга сотиб олган. Унинг бошланғич баҳоси 7млн 488 минг 750 сўм қилиб белгиланган эди.

© СкриншотУшбу рақам 50 миллион сўмдан ортиқроққа сотилди
В Ташкенте красивый номер продан за 50 млн сумов - Sputnik Ўзбекистон
Ушбу рақам 50 миллион сўмдан ортиқроққа сотилди

Бундан ташқари, Z 701 ZA авторақами 34 млн 22 минг 687 сўм, Z 702 ZA — 16 млн 475 минг 250 сўм, Z 990 ZA — 7 млн 563 минг 637 сўм ва Z 770 OA — 5 млн 294 минг 546 сўмга сотилган.

Эслатиб ўтамиз. 14 сентябр куни Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтказилган (25) E 070 EA автомобил рақами 7 563 637,5 сўмга сотилганди.

Янгиликлар лентаси
0