МХХ Ўзбекистон бўйлаб валютафурушларга қарши рейдлар ўтказди

© Sputnik / NewsTeamДоллары США изъятые правоохранительными органами
Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тезкор ходимлар ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланган шахсларни қўлга олишди

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда республика вилоятларида валюта савдоси билан ноқонуний шуғулланаётган шахсларни қўлга олиш бўйича операция ўтказди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Куч ишлатиш тизими вакилининг айтишича, тезкор ходимлар Нукус шаҳридаги деҳқон бозори ҳудудида Куатбай Юлдашев, Исоқ Убайдуллаев ва Раж Алламжаровни бир долларни 8250 сўмдан ҳисоблаб 2 минг долларни алмаштираётганида қўлга олишган. Махсус операция чоғида уларнинг ёнидан чиққан 2 минг доллар ва 796 минг сўм пул ашёвий далил сифатида олинган.

АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
МХХ Ўзбекистонни ноқонуний валютафурушлардан тозалаяпти

Фарғона вилоятида МХХ ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар вакиллари билан биргаликда Олтиариқ тумани Қачуғай қишлоғи ҳудудида бир долларни 8050 сўмдан ҳисоблаб 8 минг долларни ноқонуний алмаштираётган Жавлонбек Эргашевни ушлашган.

"Эргашевнинг машинаси кўздан кечирилганида унинг ичидан 14,7 минг доллар ва 16,7 миллион сўм топилган. Терговгача суриштирув чоғида у мижоз Муҳаммад Расулов билан учрашгани ва унга 11,8 минг долларни 95 миллион сўмга алмаштириб бергани аниқланди", — деди МХХ вакили.

Расуловнинг машинасидан у Эргашевдан олган 95 миллион сўм топилди. У ўз айбини тан олди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент К.Юлдашева, И.Убайдуллаева, Р.Алламжаров, Ж.Эргашев ва М.Расуловларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 177-моддаси бўйича жиноят иши қўзғади. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0