Шоир Усмон Қўчқор вафот этди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишЧиннигул
Чиннигул - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухоролик шоир Усмон Қўчқор вафот этди

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Бухоролик шоир Усмон Қўчқор вафот этди. Бу ҳақда Фейсбук ижтимоий тармоғида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон хабар берди.

Ўлмас Жамол - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек ижодкорлари тожикистонлик шоир Ўлмас Жамол оиласига таъзия билдиришди
"Бугун тонгда таниқли шоир ва таржимон Усмон Қўчқор вафот этди. Усмон Қўчқор яхши инсон, истеъдодли шоир, маҳоратли таржимон эди. Ҳеч нима даъво қилмасдан, индамасдан ижод қилди. Гарчи юрагида дарди кўп бўлса-да, уни ҳаммага очавермади, фақат ва фақат шеърига ишонди. Инна лиллаҳи ва илаҳи рожиун. Оллоҳ раҳматига олсин! Дўстимизнинг оила азоларига хамдардлик билдирамиз", — деб ёзган Хуршид Даврон ўз аккаунтида.

Ўзбекистон аҳли шоир яқинларига ҳамдардлик билдирмоқда.

Шоир Усмон Қўчқор 1953 йил 15 июлида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1975).

Янгиликлар лентаси
0