Рейд давом этади: Навоийда ҳам валютафурушлар қўлга олинди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры России и США
Денежные купюры России и США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ ҳуқуқини муҳофаза қилиш органлари республика ҳудудида хорижий валютанинг ноқонуний муомаласига барҳам бериш бўйича чоралар кўрмоқда

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Навоий вилоятида ноқонуний равишда валюта олди-сотдиси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
МХХ Ўзбекистон бўйлаб валютафурушларга қарши рейдлар ўтказди

Жумладан, махсус операция давомида Зарафшон шаҳрида яшовчи Ўткир Исрофилов 2,5 минг долларни 20,3 миллион сўмга сотаётганида ушланди.

"Бундан ташқари, Исрофиловнинг ёнидан 3522 доллар, 41 400 рубл, 72 500 тенге, 1000 белорус рубли, 360 евро, 100 юан ва 94,1 миллион сўм миқдоридаги пул чиқди", — деди куч ишлатиш тизими вакили.

Яна бир валютафуруш Навоий шаҳридаги машинасозлик заводи яқинидаги автотураргоҳда қўлга олинди. Илгари судланган Завқиддин Бозоров шериги Анис Худойқулов билан фуқарога 3,5 минг долларни 28,8 миллион сўмга сотишга уринишган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Ў.Исрофилов, З.Бозоров ва А.Худойқуловларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 177-моддаси бўйича жиноят иши қўзғади.

Янгиликлар лентаси
0