Пахта тугади: талабалар қайтяпти - бу хабарга Facebook фойдаланувчилари муносабати

Oбуна бўлиш
Ушбу хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Facebook ижтимоий тармоғининг кўплаб гуруҳларида 21 сентябрь куни соат 23:00да Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилганлиги ва унда 22 сентябрь соат 17:00га қадар пахтага жалб қилинган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини ортга қайтариш бўйича топшириқ берилганлиги ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Хабарда шунингдек фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш учун аниқ белгиланган чора-дастурлар ва концепция асосида аҳоли ва "Фидойи ёшлар отрядлари" жалб қилишиниши билдирилган. 

Сборщики хлопка на поле - Sputnik Ўзбекистон
Шифокор ва ўқитувчиларни пахта теримига жалб қилиш таъқиқланди

Ҳозирча расман тасдиқланмаган ушбу хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.

Дили Назарова исмли фойдаланувчи бу хабарга нисбатан "Наҳотки, ишонч қолмаган", деб фикр билдирган.

Бекзод Данияров эса "…Эндиликда фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш учун аниқ белгиланган чора-дастурлар ва концепция асосида аҳоли ва "Фидойи ёшлар отрядлари" жалб қилинади." Фидойи ёшлар отрядлари — талабаларку!", — деб изоҳ қолдирган.

"Хўп, лекин қачонлиги кўрсатилмабди-ку, қайтарилади деган сўз кенг маъноли-ку?", — деган Azamat Sidikov.

"Кўпам шошилманглар, кўпам хурсанд бўлманглар, "Фидойи ёшлар отрядлари", барибир терасизлар ўша пахтани", — деган Жўрабек Муродов.

Бундан ташқари, интернет фойдаланувчилари ҳазиломуз изоҳлар ҳам ёзишган:

"Ана сюрприз мана сюрприз. Ана кир ювадиган машинаю, мана телевизор!", — деб ёзган Denis Arslanov.

Пахта заводи - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев пахтани эрта муддатларда йиғиштириб олиш бўйича янги қарорни имзолади
Баҳодир Гафуров эса "Қараб туринглар яна озгина қолди 20 кун сабр қилсалар яхши бўлиб кетади", — деб ёзган.

Ушбу хабар ростлигини тасдиқлаётган фойдаланувчилар ҳам бор.

Гул Самандарова "Тошкент олий таълим муассасалари бугун шаҳарга қайтишмоқда", — деб ёзган.

"Фарғона университети қайтмоқда, душанбадан ўқиш", деб ёзган Elbek Khoshimov.

"Зўр, менинг ўғлим ҳам қайтяпти"- деб ёзган Jahon Isroilov.

"Душанбадан студентларга ўқиш экан. Бугун эълон қилишди Аграр университетга", — деб изоҳ ёзган Firuza Pulatova.

Айрим фойдаланувчилар ушбу хабарга салбий фикрлар ҳам ёзишган:

Замира Шерматова "Майлику-я аммо пахтамизни теришга ким ёрдамлашади, фермерни териб олиши кийин ёғингарчилик бўлиб қолса, қандай бўлади пахта ифтихоримиз бўлса?", — деб ёзган.

"Ўзи икки ойлик йиғим-терим бўлса, шунга шунча дод фарёд ва машмаша!", — деб ёзган Ikram Sabirov.

Gulnoza Salohiddinova эса "Ҳамма оқ олтинни теришга ёрдам бериши керак, чунки у миллий бойлигимиз-ку", — деб изоҳ қолдирган.

Янгиликлар лентаси
0