Жамият

Ўзбекистонга Британия ТИВ доимий котиби ташриф буюради

Саймон Макдональд уч кун давомида ҳукумат ва республика парламенти вакиллари билан музокаралар ўтказади

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги доимий котиби Саймон Макдональд 24-26 сентябр кунлари ишчи ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Британский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Туризм
Салом, Лондон: Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида виза олиш тартиби соддалаштирилади

Британиянинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Саймон Макдональд Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказда учрашув ва музокаралар ўтказади.

У шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашиши ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кўзда тутилган.

Саймон Макдональд 1982 йилда дипломатик фаолиятини бошлаган ва Берлин, Ар-Риёд, Бонн, Вашингтон ва Тел-Авивда ишлаган, шунингдек, Британия ТИВда қатор лавозимларда фаолият кўрсатган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала