Ҳиндистон Ўзбекистондан уран сотиб олмоқчи

© Пресс-служба президента Украины / Медиабанкка ўтишПрезидент Украины П. Порошенко посетил Ровенскую АЭС
Президент Украины П. Порошенко посетил Ровенскую АЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистонга уран мамлакатдаги атом электр станциялари тўхтовсиз ишлаши учун керак. Бугунги кунда Ҳиндистонда 22та АЭС бор.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ҳиндистон ўзининг стратегик заҳираларини тўлдириш мақсадида Ўзбекистондан уран сотиб олиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар қилмоқда PTI агентлиги.

Центральная часть города Дели - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ҳиндистон пойтахтида савдо уйини очди

Ҳиндистонга уран мамлакатдаги атом электр станциялари тўхтовсиз ишлаши учун керак. Бугунги кунда Ҳиндистон Россия, Қозоғистон, Канада ва Австралиядан уран сотиб олмоқда.

Айни дамда Ўзбекистон билан ҳам ушбу мавзуда музокаралар бошлаган. Ушбу мақсадда Ўзбекистон расмий делегацияси ўтган ойда Ҳиндистонга ташриф буюрган эди. Ҳиндистон ТИВ вакили хабарига кўра, Ҳиндистон ва Ўзбекистон орасида уран мавзусидаги дастлабки музокаралар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан Остонадаги ШҲТ саммитидаги  учрашувидан сўнг бошланган.

“Биз олдин Ўзбекистондан уран импорт қилмоқчи бўлганимизда, улар уранни Ҳиндистон портига еткизиб беришдан бош тортган эди, лекин ҳозир улар бунга рози ва ушбу мавзуда музокаралар олиб борилмоқда”, — деди Ҳиндистон ТИВ вакили.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ҳиндистонда умумий қуввати 6780 мегаватт бўлган 22 та АЭС  ишлаб турибди ва яна 21та АЭС қурилмоқда. 2021-2022 йилларга келиб Ҳиндистон атом энергияси ишлаб чиқариш икки бараварига ошади. 2030 йилга келиб эса АЭСлар умумий қувватини 22 минг мегаватга еткизмоқчи.

Янгиликлар лентаси
0